UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  0 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  3 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

ОЧЛ. Бугун 5-тур ўйинлари старт олади Янгиликлар

ОЧЛ. Бугун 5-тур ўйинлари старт олади

Бугун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-турига старт берилади.

Эътиборимиз биринчи навбатда "Пахтакор" иштирокидаги баҳсга қаратилади. Бугун "Пахтакор" ўз майдонида ўтган йилги ОЧЛ финалчиси "Персеполис"ни қабул қилади. "Пахтакор" марказий стадионида жуда қизиқарли беллашув кечиши ктуилмоқда. 

"Пахтакор" гуруҳидаги иккинчи учрашув Доҳадаги "Жассим бин Ҳамад" стадионида "Ал Садд" ва "Ал Аҳли" клублари ўртасида бўлиб ўтади. Гуруҳдан чиқиш учун учта жамоада имконият бор: "Ал Садд", "Ал Аҳли" ва "Пахтакор". "Пахтакор" 5 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди ва бугунги беллашув жамоа учун ўта муҳим аҳамият касб этади. 

"Персеполис" Эроннинг амалдаги чемпиони ҳамда Осиё чемпионлар лигаси ўтган йилги финалчиси ҳисобланади. Лекин бу жамоа ушбу мавсум ОЧЛда яхши иштирок эта олмаяпти. "Персеполис" 4 очко билан гуруҳда охирги ўринда боряпти. Аммо уларда ҳам имконият бор, фақат бошқаларга нисбатан яхши эмас. 

ОЧЛ. "D" гуруҳи 

5-тур. 6 май 

18:00. "Пахтакор" - "Персеполис"

23:45. "Ал Садд" - "Ал Аҳли"


Бугун шунингдек, "ўлим гуруҳи" дея ном олган "С" гуруҳида ҳам 5-тур баҳслари бўлиб ўтади. "Истиқлол" муҳташам "Озоди" стадионида Қатарнинг "Ал Дуҳайл" клубини қилса, "Ал Ҳилол" Ар Риёдда "Ал Айн" билан беллашади. Гуруҳда "Ал Ҳилол" 9 очко билан пешқадамлик қилмоқда. "Ал Айн" эса атиги икки очко тўплаб охирги ўринда боряпти. Бу гуруҳда ҳам кейинги босқичга чиқиш учун учта жамоада имконият бор. 

ОЧЛ. "C" гуруҳи 

5-тур. 6 май 

21:00. "Истиқлол" - "Ал Дуҳайл"

00:00. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн"

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика