ОЧЛ. "Ал-Садд" мағлубиятга учради. "Пахтакор" гуруҳ пешқадами сифатида кейинги босқичга чиқиши мумкин

Eldor Akmurzayev
20 май 2019, 23:35
Осиё чемпионлар лигасининг 6-турида «Персеполис» ўз уйида «Ал-Садд»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Мазкур ўйин қатарликлар сардори Хави учун охиргиси бўлгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Бироздан сўнг, Саудияда гуруҳнинг иккинчи учрашуви «Ал-Аҳли» ҳамда «Пахтакор» ўртасида бўлиб ўтади. Бугунги ўйиндаги дуранг ҳам «шерлар»ни иккинчи ўрин билан кейинги босқичга олиб чиқади. Бироқ, агар Шота Арвеладзе шогирдлари мехмонда 3 очко олишни уддалайдиган бўлишса, у ҳолда тошкентликлар Қатар жамоасини ортда қолдириб, гуруҳ пешқадами сифатида нимчорак финалга йўл олади.

ОЧЛ. 6-тур.

"Озоди" стадиони.

«Персеполис» (Эрон) – «Ал-Садд» (Қатар) 2:0

Голлар: 16 – М.Тораби 1:0, 67 – А.Алипур 2:0.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›