ОЧЛ. "Пахтакор" гуруҳдаги иккинчи ўйинда ҳам мағлубиятга учради
03 окт 2023 22:53
Янгиликлар
ОЧЛ. "Пахтакор" гуруҳдаги иккинчи ўйинда ҳам мағлубиятга учради
"Ал Файҳа" - "Пахтакор" 2:0
3 октябрь, 21:00
Гол: 1:0 — 10, Абдулҳамид Сабири, 2:0 — 71, Абдулҳамид Сабири.
"Ал Файҳа": 28. Аҳмад ал-Кассар, 22. Муҳаммад ал-Бақави, 3. Гислан Конан, 4. Сами ал-Ҳайбари, 2. Мухир ал-Рашиди, 17. Жуниор Сакала, 37. Рикардо Риллер, 27. Султон Мандаш (19. Мҳуаммад Мажраши, 66), 8. Абдулраҳмон ал-Сафари, 77. Абдулҳамид Сабири, 9. Антони Нвакаеме.
Захирадагилар: 1. Абдулрауф ал-Даҳил, 12. Юсуф Ҳақави, 66. Ракан Кааби, 11. Ҳолид Кааби, 29. Наваф ал-Харти, 70. Абдулраҳмон ал-Анази, 80. Осама ал-Ҳалаф, 99. Малик ал-Абдулманам, 33. Ҳуссайн ал-Шувайш, 98. Муҳаннад ал-Қайди.
"Пахтакор": 35. Санжар Қувватов, 3. Хожиакбар Алижонов, 30. Мэтью Стинворден, 88. Шаҳзод Азмиддинов, 34. Фарруҳ Сайфиев, 7. Одилжон Ҳамробеков, 27. Сардор Собирхўжаев (40. Кими Мерк, 76), 28. Диёр Холматов (2. Беҳрузбек Асқаров, 76), 17. Достонбек Ҳамдамов (77. Дилшод Саитов, 62), 8. Азизбек Турғунбоев (11. Пўлатхўжа Холдорхонов, 76), 19. Пшемислав Банашак (9. Михаил Кухарчик, 46).
Захирадагилар: 1. Никита Шевченко, 36. Павел Павлюченко, 4. Достон Турсунов, 6. Муҳаммадали Ўринбоев, 23. Шерзод Аъзамов
Огоҳлантириш: Диёр Холматов (4), Мухир ал-Рашиди (17), Фарруҳ Сайфиев (56), Аҳмад ал-Кассар (77), Абдулҳамид Сабири (79), Ракан Кааби (83), Одил Ҳамробеков (90+5)
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
Учрашув якунланди.
90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.
89. "Ал Файҳа" футболчиси болалигида ўзиюрар машинага миниш орзусини энди рўёбга чиқарди. Унга шифкорлар кўмаклашиб юборди.
87. Алижоновнинг зарбасига аниқлик етишмади.
81. Холдорхонов ўйиндан кейин қулоғи тинч турадиган жамоасининг ягона вакили бўлиш имкониятидан фойдалана олмади.
75. Ҳали вақт бор, шундай экан, "Пахтакор"дан Суперлигадаги жасоратни кутиб қоламиз.
71. ГОЛ! Абдулҳамид Сабири ўзбекистонлик мухлисларга сабр тилаган ҳолда дублга эришди! Кайфиятни туширмаймиз, ўрганиб қолдик-ку.
71. Кухарчик бежизга олиб келинмаган экан. Офсайдда қолгани майли, 5 метр масофадан 5 метр баландликка зарба беришни барчаям эплайвермайди.
67. Сами ал-Ҳайбари рақиб ҳужумини қайтаришда фаол ҳаракат қилди. Фаол ўйнаётган ҳимоячини Саудияда сартарошлардан бошқа барча эъзозласа керак.
62. Дастлаб Кухарчик, сўнгра Алижоновнинг зарбасидан сўнг Аҳмад ал-Кассар тўпни ўтказмади. Мезбонлар дарвозаси ишончли тарзда қурилгани кўриниб турибди. Менимча, рақиб посбонини кўприк қуриш ва мустаҳкамлигини таъминлаш учун жалб этса бўларкан.
56. Ҳакам Сайфиевга қарата "Сенда сариқ боғич бўлса, менда шу рангдаги бошқа буюм бор", дея ўша буюмини юқорига кўтариб, ҳимоячимизга намойиш этди.
50. Турғунбоев "Пахтакор" мухлисларига тўп совға қилди.
47. Стадиондан норозиман. Менимча, майдон белгиланган нормадан камроқ метр ҳажмда қурилган. Бўлмаса, нега футболчиларимизнинг узатмаси жарима майдонига етиб бормасдан майдон ташқарисига чиқиб кетаверади.
46. Қадрли футбол ишқибозлари, кайфиятни яхши ҳолатга келтириб оламиз. Танаффусда уйимда атиги битта тарелка дарз кетди ҳамда балкон деразасидан аввал мушук, унинг кетидан уйда кийишга мўлжалланган оёқ кийимининг бир пойи парвоз қилди. Бор-йўғи шу. Иккинчи бўлим бошланди.
Биринчи бўлим нохуш кайфиятда якунланди. Агар танаффусда ўзимга келмасам, иккинчи бўлимни телевизорда томоша қила қолинг.
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
44. Сайфиевнинг узатмасидан сўнг Банашак ўқдек отилиб, ҳавога бош билан зарба бериб, дарвозани ишғол этди, тўп эса ундан ўтиб кетди.
41. Алижоновнинг узатмасига шериклари самолёт парвозига термулгандек назар солди.
37. Сайфиев баскетбол спорт турида уч очко берадиган узатма амалга оширди. Рақиб посбони эркин зарба билан тўпни ўйинга киритади.
34. Нвакаеменинг тепган тўпини тутиб олган кишига ўша тўп совға қилинади.
33. Такрорий вазият намойиш этилмоқда, деб ўйлабман, бироқ Турғунбоев бошқа ҳужум иштирокчисига айланган экан.
30. Холматовнинг пасига етолмаган Турғунбоев неча йиллардан бери айтиладиган ўқитувчиларнинг ойлигини ошириш тўғрисидаги қарорга реакция билдирадиган қиёфага кирди.
26. Турғунбоевнинг бош билан йўллаган зарбаси ё юқорилаб кетди, ё дарвоза калталик қилди.
23. Жарима майдони ичида футболчилар тўпланиб олиб, GMга навбатини кутгандек тўпни кутиб турибди. Сабири эса майдон бурчагида уларга тасалли бериб турибди.
19. Турғунбоевнинг жаримадан йўллаган зарбаси яна бироз кучли бўлганида, жонли деворда турган рақиб футболчисининг қиёфаси нақ Шрек каби кўриниш олган бўларди.
17. Алижоновда 9 метр масофадан бироз аввал ўзига нисбатан қўполлик ишлатган рақибини момосини ёдга олишга мажбур қилиш имконияти мавжуд.
10. ГОЛ! Абдулҳамид Сабири ажойиб зарба билан тўпни рақиб дарвозасига, ҳали ютиб улгурмаган сувимни эса полга тушишига сабабчи бўлди.
9. ГОЛ! Нвакаеме "Пахтакор" дарвозасини ишғол қилди, аммо ён ҳакам арча панасидан югуриб чиқадиган соҳа вакилларига ўхшаш ҳаракат амалга оширгани сабабли гол инобатга олинмади.
7. "Ал Файҳа" футболчисининг зарбаси кўзларимни юмиб олганим учун мен учун умуман хавфли туюлмади.
4. Холматов ҳисобни очди, фақат огоҳлантириш бўйича.
1. Учрашув бош ҳаками қўлидаги соати қараб, Green Card дастури очилишига қанча вақт қолганини чамалаб кўрди ва улгурарканман дея ўйинга старт берди.
Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугун мамлакатимиз шарафини халқаро майдонда ҳимоя қиладиган "Пахтакор" клуби ўз учрашувини ўтказади.
Фикрлар