UZ

Сўнгги янгиликлар

03:00ЕЧЛ. "Арсенал" ва "Астон Вилла" чорак финалда. Мадриднинг икки клуби экстра-таймларга мурожаат қилишди (онлайн ҳисоб)  120 01:47"Атлетико" ўз рекордини ўрнатди  2 00:39ЕЧЛ. "Боруссия" амаллади  7 00:30Россия кубоги. Аббос Файзуллаев ассист қайд этган ўйинда ЦСКАдан ғалаба  1 23:54"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" етакчисига катта маош таклиф қилди  2 23:18"Арсенал" икки ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашга яқин  2 22:43"Нефтчи" тақдимот маросими ўтказди  11 22:17Мбаппе бугун ўйнайдими?  13 21:52ЕЧЛ. "Лилль" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  3 21:40"Манчестер Юнайтед" "биллури" сафга қайтди  4 21:20Бахтиёр Намозов ва Найим Қосимов соҳил футболи бўйича Осиё кубогига тайинлов олди  2 20:47"Челси"га "Милан" етакчиси керак  0 20:15Аморим: "Янги стадионни ўйлаётганим йўқ"  3 19:55"Олимпик" назорат учрашувида "Истиқлол"га 5 та гол урди  0 19:36Азизбек Турғунбоев жароҳати ҳақида гапирди  4

ОЧЛ. 5-турдан кейин гуруҳлардаги вазиятлар ҳақида Янгиликлар

ОЧЛ. 5-турдан кейин гуруҳлардаги вазиятлар ҳақида

Теглар :  ОЧЛ-2016
Кеча Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 5-тур ўз якунига етди.

Биз Ғарб минтақасидаги ҳар бир гуруҳдаги вазиятга батафсил тўхталиб ўтамиз.

"A" гуруҳида Тошкентнинг "Локомотив" клуби кеча сафарда "Ал Наср" билан дуранг ўйнади. 9 очко тўплаган "темирйўлчилар" ҳамон гуруҳда пешқадам бўлиб туришибди. Жамоа сўнгги турда ўз уйида "Ал Наср"га қарши ўтказади. Рақиб 8 очко билан иккинчи ўринни банд этиб турибди. Кеча "Ал Иттиҳод" ва "Сепахон"ни 4:0 ҳисобида таслим қилди.

Охирги ўйинда "Локомотив" дуранг ўйнаса ҳам кейинги босқичга чиқади. Ғалаба "Локомотив"ни гуруҳ ғолибига айлантиради. Агар кейинги турда "Ал Иттиҳод" очко йўқотса "темирйўлчилар" ҳар қандай ҳолатда ҳам 1/8 финалга чиқади. 

20 апрель

"Ал Наср" - "Локомотив" 1:1
"Ал Иттиҳод" - "Сепахон" 4:0

4 май
"Сепахон" - "Ал Иттиҳод"
"Локомотив" - "Ал Наср"

Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
1           Локомотив                5       2        
3        0         6-3            9       
2  Ал-Наср 5 2 2 1 5-4 8
3  Ал-Иттиҳод 5 1 3 1 7-4 6
4  Сепахон 5 1 0 4 2-9 3

 

"B" квартетидан ўрин олган "Бунёдкор" клуби кечаги мағлубиятдан сўнг гуруҳда қолиб кетиши ойдинлашди. Сергей Лушан бошчилигидаги жамоа 5та турдан сўнг 2 очко тўплаб сўнгги поғонада бормоқда. "Қалдирғочлар" сўнгги турни Қатарда "Лаҳвия" клубига қарши ўтказишади. Ушбу гуруҳдан "Зоб Аҳан" ва "Лаҳвия" клублари кейинги босқичга чиқиб бўлишди.

20 апрель

"Бунёдкор" - "Лаҳвия" 0:2
"Зоб Аҳан" - "Ал Наср" 3:0

4 май
"Ал Наср" - "Зоб Аҳан"
"Лаҳвия" - "Бунёдкор"


Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
1        
 Зоб Аҳан           
5         
3         
2         
0           
9-2         
11         
2  Лаҳвия 5 2 2 1 7-2 8
3  Ал-Наср 5 1 2 2 5-11 5
4  Бунёдкор 5 0 2 3 5-11 2


"C" гуруҳида БААда ғолиб бўлган "Пахтакор" гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди. "Шерлар" 6-турни "Ал Жазира"га қарши Тошкентда ўтказишади. Гуруҳдан чиқиш учун "Пахтакор"нинг ўзи ғалаба қозониши шарт, бундан ташқари параллель тарзда ўтадиган ўйинда "Тракторсози" "Ал Ҳилол"ни мағлуб этиши керак. Таъкидлаш лозимки, "Тракторсози" 12 очко тўплаб кейинги босқичга чиқиб бўлди.

19 апрель
"Ал Ҳилол" - "Тракторсози" 0:2
"Ал Жазира" - "Пахтакор" 1:3

3 май
"Тракторсози" - "Ал Ҳилол"
"Пахтакор" - "Ал Жазира"



Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
1          Тракторсози        5         4        
0          1              9-1          12        
2  Ал-Ҳилол 5 2 2 1 8-6 8
3  Пахтакор 5 2 1 2 7-9 7
4  Ал-Жазира 5 0 1 4 2-10 1

 

Бу гуруҳда Сардор Рашидовнинг "Ал Жайиш" клуби 4-турдан кейиноқ кейинги босқичга чиқиб бўлганди. 5-турда жамоа ўз уйида "Ал Аҳли"га 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйди. "Насаф" ўз уйида "Ал Айн" билан дуранг ўйнади - 1:1. Ушбу дурангдан сўнг "Насаф" тақдири ўз қўлида эмас. Рўзиқул Бердиев шогирдлари кейинги босқичга чиқиш учун 6-турда "Ал Айн"ни сафарда мағлуб этиши шарт, шу билан бирга "Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Жайиш" билан ўйинда очко йўқотиши (дуранг ёки мағлубият) талаб этилади.

19 апрель

"Насаф" - "Ал Айн" 1:1
"Ал Жайиш" - "Ал Аҳли" 1:4

3 май
"Ал Айн" - "Насаф"
"Ал Аҳли" - "Ал Жайиш"



Жамоа Ў Ю Д М Т-Н О
1         
Ал Жайиш         
5         
3       
1        
1          
6-6           
10        
2 Ал-Айн 5 2 1 2 6-6 7
3 Ал Аҳли
5 2 0 3 8-7 6
4 Насаф 5 1 2 2 4-5 5


Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика