ОЧЛ. 5-турдан кейин гуруҳлардаги вазиятлар ҳақида

Narzulla Saydullayev
21 апр 2016, 13:18
Кеча Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 5-тур ўз якунига етди.

Биз Ғарб минтақасидаги ҳар бир гуруҳдаги вазиятга батафсил тўхталиб ўтамиз.

"A" гуруҳида Тошкентнинг "Локомотив" клуби кеча сафарда "Ал Наср" билан дуранг ўйнади. 9 очко тўплаган "темирйўлчилар" ҳамон гуруҳда пешқадам бўлиб туришибди. Жамоа сўнгги турда ўз уйида "Ал Наср"га қарши ўтказади. Рақиб 8 очко билан иккинчи ўринни банд этиб турибди. Кеча "Ал Иттиҳод" ва "Сепахон"ни 4:0 ҳисобида таслим қилди.

Охирги ўйинда "Локомотив" дуранг ўйнаса ҳам кейинги босқичга чиқади. Ғалаба "Локомотив"ни гуруҳ ғолибига айлантиради. Агар кейинги турда "Ал Иттиҳод" очко йўқотса "темирйўлчилар" ҳар қандай ҳолатда ҳам 1/8 финалга чиқади. 

20 апрель

"Ал Наср" - "Локомотив" 1:1
"Ал Иттиҳод" - "Сепахон" 4:0

4 май
"Сепахон" - "Ал Иттиҳод"
"Локомотив" - "Ал Наср"

ЖамоаЎЮДМТ-НО
1           Локомотив                5       2        
3        0         6-3            9       
2 Ал-Наср52215-48
3 Ал-Иттиҳод51317-46
4 Сепахон51042-93

 

"B" квартетидан ўрин олган "Бунёдкор" клуби кечаги мағлубиятдан сўнг гуруҳда қолиб кетиши ойдинлашди. Сергей Лушан бошчилигидаги жамоа 5та турдан сўнг 2 очко тўплаб сўнгги поғонада бормоқда. "Қалдирғочлар" сўнгги турни Қатарда "Лаҳвия" клубига қарши ўтказишади. Ушбу гуруҳдан "Зоб Аҳан" ва "Лаҳвия" клублари кейинги босқичга чиқиб бўлишди.

20 апрель

"Бунёдкор" - "Лаҳвия" 0:2
"Зоб Аҳан" - "Ал Наср" 3:0

4 май
"Ал Наср" - "Зоб Аҳан"
"Лаҳвия" - "Бунёдкор"


ЖамоаЎЮДМТ-НО
1        
 Зоб Аҳан           
5         
3         
2         
0           
9-2         
11         
2 Лаҳвия52217-28
3 Ал-Наср51225-115
4 Бунёдкор50235-112


"C" гуруҳида БААда ғолиб бўлган "Пахтакор" гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди. "Шерлар" 6-турни "Ал Жазира"га қарши Тошкентда ўтказишади. Гуруҳдан чиқиш учун "Пахтакор"нинг ўзи ғалаба қозониши шарт, бундан ташқари параллель тарзда ўтадиган ўйинда "Тракторсози" "Ал Ҳилол"ни мағлуб этиши керак. Таъкидлаш лозимки, "Тракторсози" 12 очко тўплаб кейинги босқичга чиқиб бўлди.

19 апрель
"Ал Ҳилол" - "Тракторсози" 0:2
"Ал Жазира" - "Пахтакор" 1:3

3 май
"Тракторсози" - "Ал Ҳилол"
"Пахтакор" - "Ал Жазира"



ЖамоаЎЮДМТ-НО
1          Тракторсози        5         4        
0          1              9-1          12        
2 Ал-Ҳилол52218-68
3 Пахтакор52127-97
4 Ал-Жазира50142-101

 

Бу гуруҳда Сардор Рашидовнинг "Ал Жайиш" клуби 4-турдан кейиноқ кейинги босқичга чиқиб бўлганди. 5-турда жамоа ўз уйида "Ал Аҳли"га 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйди. "Насаф" ўз уйида "Ал Айн" билан дуранг ўйнади - 1:1. Ушбу дурангдан сўнг "Насаф" тақдири ўз қўлида эмас. Рўзиқул Бердиев шогирдлари кейинги босқичга чиқиш учун 6-турда "Ал Айн"ни сафарда мағлуб этиши шарт, шу билан бирга "Ал Аҳли" ўз майдонида "Ал Жайиш" билан ўйинда очко йўқотиши (дуранг ёки мағлубият) талаб этилади.

19 апрель

"Насаф" - "Ал Айн" 1:1
"Ал Жайиш" - "Ал Аҳли" 1:4

3 май
"Ал Айн" - "Насаф"
"Ал Аҳли" - "Ал Жайиш"



ЖамоаЎЮДМТ-НО
1         
Ал Жайиш         
5         
3       
1        
1          
6-6           
10        
2Ал-Айн52126-67
3Ал Аҳли
52038-76
4Насаф51224-55


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›