UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” “Рубин”га мағлуб бўлди  0 02:56Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни мағлуб этди, "Барса" билан орадаги фарқ — 1 очко  20 02:53А Серия. "Ювентус" "Лацио" билан ўйинда 90+6 дақиқадаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди  1 02:48Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Марсел"га жавобсиз 5 та гол урди  1 00:50Гвардиола “Ливерпуль”га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  16 00:28Ла Лига. "Атлетико" кутилмаганда ўз майдонида "Бетис"га мағлуб бўлди, Антони ўйиндаги ягона голни урди  1 00:05АПЛ. "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 1:2  8 00:02А Серия. "Интер" меҳмонда "Сассуоло"га жавобсиз 5 та гол урди  1 23:45Бундеслига. "Бавария" ўз уйида таъқибчиларидан бири бўлмиш "Хоффенхайм"га 5 та гол урди  9 23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  162 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  7 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  1 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  5

ОЧЛ. 3-тур. Гуруҳдаги нариги ўйин олдидан Янгиликлар

ОЧЛ. 3-тур. Гуруҳдаги нариги ўйин олдидан

Бугун ОЧЛнинг 3-туридан ўрин олган баҳслар давом эттирилади.
Тошкентда “Бунёдкор” Эроннинг “Фулад” жамоаси билан куч синашади. Гуруҳдаги нариги ўйин эса Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Унда маҳаллий “Ал Фатҳ” Қатарнинг “Ал Жаиш” клубини қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланади.

Кеча ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида ҳар иккала мурабиий ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Фатҳи Ал Жабал (“Ал Фатҳ” бош мураббийи): “Биз бу ўйинда нима қилиб бўлса-да, уч очко олмасак бўлмайди. Бунинг устига ҳали гол урганимиз ҳам йўқ. Аввалги турда жароҳат олган Элтон бу учрашувга ҳали тайёр эмас. Агар ғалаба қозона олмасак, унда гуруҳдан чиқишимиз жуда қийинлашиб кетади. “Ал Жаиш” айниқса ҳужумда кучли жамоа, улар ажойиб ижрочиларга эга. Лекин биз ҳам қараб турмоқчи эмасмиз”.

Набил Маълул (“Ал Жаиш” бош мураббийи): “Биз яхши кайфиятда Саудияга ташриф буюрдик. Футболчилар навбатдаги беллашувга тайёр. Рақиб сафида менга ёққан ўйинчилар бор ва улар бизга катта муаммо туғдириши турган гап. Гарчи “Ал Фатҳ” гуруҳ ўйинларида ҳали тўп кирита олмаган бўлса-да, уларга қарши курашиш осон кечмайди”.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика