UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   0 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  1 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 22:06"Ал Насср" — "Ал Веҳда". Ляпорт, Теллес, Брозович, Мане, Роналду ва Игало асосий таркибда  0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  7 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  11 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  3 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  87 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  3

ОЧЛ-2021. Ли Бюнг Геун: "Тошкентда ўтадиган мусобақа олдигисидан муваффақиятлироқ бўлади деб умид қиламан" Янгиликлар

ОЧЛ-2021. Ли Бюнг Геун: "Тошкентда ўтадиган мусобақа олдигисидан муваффақиятлироқ бўлади деб умид қиламан"

ОЧЛ-2021 гуруҳ босқичи 1-тури доирасидаги "Кавасаки Фронтале" - "Тэгу" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Жанубий Корея клуби бош мураббийи Ли Бюнг Геун иштирок этди.

"Биз Осиё чемпионлар лигасида иккинчи бор иштирок этаяпмиз. Биринчи уринишимиз у қадар омадли чиқмаганди. Бу сафар Тошкентда ўтадиган мусобақа олдигисидан кўра муваффақиятли бўлади", - дейди бош мураббий Ли Бюнг Геун.

"Олдинги иштирокимиздан яхшироқ ўйнаймиз деб ўйлайман. Мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик ва мақсадимиз юқори", - дейди футболчи Жин Хюк Ким.




- Корея клублари одатда фаворитлар қаторида тилга олинади. Бу йил ҳам мухлислар клубингиздан юқори натижалар кутишади...

- Бу нарса албатта бизни хурсанд қилади. Биз доим яхши натижа кўрсатишга уринамиз. Жанубий Кореянинг барча клубларини кучли деб ҳисоблайман. Осиёда ҳам яхши савиядаги клублар етарлича.

Жин Хюк Ким: -
Осиё чемпионлар лигаси юқори савиядаги мусобақа ҳисобланади. Бу ерда иштирок этаётган барча клубларни кучли деб ҳисоблаш мумкин. Биз ҳам кучлилар қаторида тилга олинишга ҳаракат қиламиз.




- Ўтган мавсум "Ульсан Хюндай" клуби ОЧЛда ғолиб бўлганди. Жанубий Корея ва Япония клублари ўртасида хос қарама-қаршиликлар бўлади. Олдингизга қандай мақсад қўйилган?

- Биз олдимизга доим юқори мақсадларни қўямиз. Эртанги рақибимиз кучли жамоа, уларни тўхтатишга ҳаракат қиламиз. Япония клубларига қарши доим муваффақиятли ўйнашга уринамиз.

- Клубнинг бразилиялик тўпурари Чезинья Тошкентга келганми?

- Ҳа келган ва ўйинларга тайёр.





Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика