UZ

Сўнгги янгиликлар

04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  0 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   4 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  8 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  6 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  1 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  3 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5 20:12"Шармандалик, бу шармандалик!"  56 20:10Нурбек Сарсенбаев: "Италия қарши ҳужумда Хорватиядан кўра анча хавфли"  2 19:51Муҳаммадали Мусахонов: "Италия билан учрашувда бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, давлатимиз байроғини юқорига кўтарамиз"  0 19:28Ислом Исмоилов: "Италия — нафақат Европа, балки мундиалнинг энг кучли жамоаларидан бири"  7 19:10Ўзбекистоннинг италиялик таҳлилчиси Каннавародан таклиф, "Squadra Azzurra"нинг муваффақиятсизлиги ҳамда U-17 жаҳон чемпионати нимчорак финали ҳақида гапирди  0

ОЧЛ-2020 саралаш. Аҳмедов ҳамда Алибоев ҳаракат қилаётган жамоаларнинг рақиби маълум бўлди Янгиликлар

ОЧЛ-2020 саралаш. Аҳмедов ҳамда Алибоев ҳаракат қилаётган жамоаларнинг рақиби маълум бўлди

Бугун, Осиё чемпионлар лигаси янги мавсум гуруҳ босқичига чиқиш учун 2-саралаш раундидан ўрин олган беллашувлар ўтказилди.

Битта ўйиндан иборат бўлган баҳсларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

“Мельбурн Виктори” (Австралия) – “Бали Юнайтед” (Индонезия) 5:0

“Локомотив” (Ўзбекистон) – “Истиқлол” (Тожикистон) 0:1

“Бурирам Юнайтед” (Таиланд) – “Хошимин” (Вьетнам) 2:1

“Порт ФК” (Таиланд) – “Церес” (Филиппин) 0:1

“Кедах” (Малайзия) – “Тай По” (Гонконг) 5:1

Маълум сабабларга кўра, Эрондаги ўйинлар ўтказилмади:

“Падидех” (Эрон) – “Аль-Рифаа” (Баҳрайн) 

“Истиқлол-Техрон” (Эрон) – “Аль-Кувайт” (Қувайт)

Шундай қилиб, Икром Алибоев ҳаракат қилаётган “Сеул” жамоаси саралашнинг финал раундида “Кедах”га қарши тўқнаш келадиган бўлди. Одил Аҳмедов ўйнаётган “Шанхай СИПГ” эса “Бурирам Юнайтед” билан баҳслашади. Бугун, “Локомотив” устидан зафар қозонган “Истиқлол” Саудиянинг “Аль-Аҳли” клуби билан учрашади.

28 январь:

“Аль-Аҳли” (С.Арабистони) – “Истиқлол” (Тожикистон)

“Сеул” (Ж.Корея) – “Кедах” (Малайзия)

“Шанхай СИПГ” (Хитой) – “Бурирам Юнайтед” (Таиланд)

“ФК Токио” (Япония) – “Церес” (Филиппин)

“Кашима Антлерс” (Япония) – “Мельбурн Виктори” (Австралия)

Эслатиб ўтамиз, “Аль-Аин”нинг рақиби эртага бўлиб ўтадиган “Бунёдкор” – “Аль-Завра” (Ироқ) баҳсидан кейин маълум бўлади. Қатарнинг “Аль-Сайлия” ва “Аль-Райван” жамоалари қайси клубга тўқнаш келиши эса ҳозирча маълум эмас. 

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика