UZ

Сўнгги янгиликлар

07:20Суперлига. Бугун Қарши ва Тошкентда ўйинлар бор  4 06:00Серия А. "Рома" - "Ювентус" 1:1   0 05:55Серия А. "Милан" - "Женоа" 3:3   0 05:50Серия А. "Кальяри" - "Лечче" 1:1   0 05:45Бундеслига. "Айнтрахт" - "Байер" 1:5   0 05:40АПЛ. "Челси" - "Вест Хэм" 5:0   0 05:35АПЛ. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" 4:2   0 01:39А Серия. "Рома" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  0 00:56"Реал" афсонаси билан шартномасини бир йилга узайтиради  4 00:322016 йилги Golden Boy соҳиби ва Европа чемпиони ПСЖга қайтади  0 00:13Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" меҳмонда "Галатасарой"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Турғунбоев эса...  0 22:47Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор"  0 22:45Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"  18 22:25АПЛ. "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  14 22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Ўйинни ўлдириш керак"  4

ОЧЛ-2020. "Пахтакор" гуруҳ босқичини Тошкентда БАА клубига қарши ўйин билан бошлайди Янгиликлар

ОЧЛ-2020. "Пахтакор" гуруҳ босқичини Тошкентда БАА клубига қарши ўйин билан бошлайди

Эртага 2020 йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

ОФК худди ўтган йилларда бўлгани каби Ўзбекистон чемпионини "B" гуруҳига жойлаштириши аниқ. Ушбу гуруҳда Саудия Арабистони ҳамда БАА клублари ҳам бўлади. Сўнгги тўртинчи клуби плей-офф босқичидан сўнг маълум бўлади. "Пахтакор"нинг гуруҳдаги рақиблари ва эҳтимолий рақиби эртанги қуръа ташлаш маросимидан сўнг маълум бўлади.

Бироқ гуруҳ тақвими аллақачон маълум бўлиб улгурган. Унга кўра "шерлар" 1-турни Тошкентда БАА клубига қарши ўтказишади. Сўнгра Шота Арвеладзе шогирдлари плей-офф босқичи ғолиби меҳмони бўлишади. 3 ва 4-турларда "Пахтакор" Саудия Арабистони клуби билан беллашади. Гуруҳ босқичини Ўзбекистон чемпиони ўз майдонида плей-офф босқичидан чиққан клубга қарши ўйин билан тугатади.

Агар "Локомотив" плей-оффда Тожикистон ва Саудия Арабистони клубларини мағлуб этса "А" гуруҲидан жой олади. Ушбу гуруҳда Ироқ чемпиони "Ал Шорта" жамоаси бўлиш аниқ. Шунингдек БАА клуби ва яна бир плей-офф босқичи ғолиби иштирок этади.

"Бунёдкор" плей-оффда Ироқ ва БАА клублари тўсиғидан ўта олса "D" квартетидан жой олади. Бу гуруҳда Эрон, Қатар ва Саудия Арабистони клубларидан бири бўлади.

2020 йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 10 февраль куни старт олади ва 6 майга қадар давом этади.


ОЧЛ-2020, "B" гуруҳи тақвими
1-тур, 10 февраль

"Пахтакор" - БАА клуби

2-тур, 17 февраль
Плей-офф ғолиби - "Пахтакор"

3-тур, 3 март
Саудия Арабистони клуби - "Пахтакор"

4-тур, 6 апрель
"Пахтакор" - Саудия Арабистони клуби

5-тур, 21 апрель
БАА клуби - "Пахтакор"

6-тур, 5 май
"Пахтакор" - Плей-офф ғолиби

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика