UZ

Сўнгги янгиликлар

01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" - "Челси" 0:2 (онлайн ҳисоб)  9 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  0 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  4 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  12 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  6 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  3 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

ОЧЛ-2018: “Локомотив” – “Ал Дуҳаил” ўйинолди расмий тадбирлари хусусида Янгиликлар

ОЧЛ-2018: “Локомотив” – “Ал Дуҳаил” ўйинолди расмий тадбирлари хусусида

Келаётган ҳафта аввалида қитъамиз яшил майдонларида Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 4-тур ўйинлари ўтказилади.

Ўзбекистон чемпиони “Локомотив” бу сафар ўз уйида Қатарнинг “Ал Дуҳаил” жамоасидан реванш олишга уриниб кўради.  Эртага эса мазкур учрашув олдидан бир қатор расмий тадбирлар бўлиб ўтади.  Унга кўра,  соат 12:00да ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида ўйин ташкилий масалалари муҳокама қилинади.  Соат 13:00да “Ал Дуҳаил” жамоаси бош мураббийи Жамол Белмади ҳамда бир нафар етакчи футболчи иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.  Соат 13:20да Андрей Микляев ҳамда “Локомотив”нинг етакчи ўйинчиларидан бири журналистларнинг ўйинолди саволларига жавоб қайтаришади.

Соат 15:30да “Локомотив,  соат 16:30да эса “Ал Дуҳаил” жамоаси ўйин олдидан расмий машғулот ўтказади.  Ҳар икки жамоанинг ҳам машғулоти дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади.  Барча турдаги ОАВ вакилларини эртанги матбуот анжумани ҳамда расмий машғулотга таклиф этамиз.

Таъкидлаб ўтамиз,  “Локомотив” – “Ал Дуҳаил” ўйини 12 март куни соат 17:00да “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика