UZ

Сўнгги янгиликлар

10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  0 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  0 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  0 08:08Бугун финал!  7 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  11 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  8 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  24 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12

ОЧЛ-2018: “Ал Дуҳаил” – “Локомотив” учрашуви олдидан расмийлар йиғилиши бўлиб ўтди Янгиликлар

ОЧЛ-2018: “Ал Дуҳаил” – “Локомотив” учрашуви олдидан расмийлар йиғилиши бўлиб ўтди

Эртага, 6 март куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳридаги “Абдуллоҳ бин Ҳалифа” стадионида Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 3-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Ал Дуҳаил” – “Локомотив” баҳси бўлиб ўтади.

Бугун мазкур учрашув олдидан ҳар икки жамоа расмийлари ҳамда ўйин ташкилотчилари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди.  Унда жамоаларнинг ўйинолди расмий машғулоти,  матбуот анжумани ҳамда эртанги беллашувни жамоалар қандай либосларда ўтказиши каби масалалар муҳокама қилинди.  Унга кўра, “Локомотив” “Ал Дуҳаил” билан ўйинни оқ-яшил-оқ рангли либосда ўтказади.  Жамоамиз дарвозабони бинафша ранг футболка, қора шортик ҳамда қора гетриларда майдонга чиқадиган бўлди.  Мезбонлар эса анъанавий тўлиқ қизил рангдаги формада ўйнашади.  “Дуҳаил” посбони тўлиқ сариқ рангдаги либосни кийиши ойдинлашди.

Қайд этиш жоизки,  бугун шунингдек маҳаллий вақт билан соат 17:30да (Тошкент вақти билан 19:30да) ҳар икки жамоа устозлари ва бир нафардан футболчи иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилади.  Унда Андрей Микляевга жамоамиз сардори Садриддин Абдуллаев ҳамроҳлик қилади.  Сўнг соат 18:00да “Локомотив” “Абдуллоҳ бин Ҳалифа” стадионида расмий машғулот ўтказади.  Унинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда кечади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика