ОЧЛ-2017: Хави Тошкентга келадими ёхуд бугун “Локомотив”нинг рақиби аниқланади
07 фев 2017 14:36
Янгиликлар
ОЧЛ-2017: Хави Тошкентга келадими ёхуд бугун “Локомотив”нинг рақиби аниқланади
Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига ташланган қуръа натижаларига кўра Ўзбекистон чемпиони – “Локомотив” “А” гуруҳидан ўрин олганди.
“Темирйўлчилар”га гуруҳда БААнинг “Ал Аҳли”, Саудиянинг “Ал Таавон” жамоалари рақиблик қилиши маълум бўлганди.
Бугун Осиёнинг бир қатор шаҳарларида гуруҳ босқичига йўл олиш учун саралаш ўйинлари ўтказилади. Улардан бирида Эроннинг “Истиқлол” ҳамда Қатарнинг “Ал Садд”жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Мазкур қарама-қаршиликда устун келган жамоа эса “А” гуруҳидан ўрин эгаллайди.
Маълумот учун, Қатарнинг "Ал Садд" клуби сафида машҳур испаниялик футболчи Хави тўп тепади.
Фикрлар