

Бугун бўлиб ўтган охирги 4та учрашувдан сўнг "Муангтонг Юнайтед", "Кашима Антлерс", "Урава Ред Даймондс" ва "Шанхай СИПГ" клублари йўлланмага эга бўлишди.
Бунга қадар "Лаҳвия", "Ал Айн", "Ал Ҳилол" ва "Жиангсу Сунинг" клублари кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилишганди.
Гуруҳ босқичининг сўнгги тур ўйинлари 8-9 май кунлари бўлиб ўтади.




