UZ

Сўнгги янгиликлар

16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  1 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  11 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  4 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  4 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  1 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  8 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  4 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0

ОЧЛ–2017. “Ал-Аҳли” – “Локомотив” учрашувини баҳрайнлик ҳакам бошқаради Янгиликлар

ОЧЛ–2017. “Ал-Аҳли” – “Локомотив” учрашувини баҳрайнлик ҳакам бошқаради

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 мусобақаси “А” гуруҳи сўнгги – 6-туридан ўрин олган “Ал-Аҳли” (БАА) – “Локомотив” (Ўзбекистон) учрашувига расмийлар тайинланди.

Баҳрайнлик Али Ҳасан Иброҳим Абдулнаби мазкур ўйинда бош ҳакам бўлиб ишлайди. Унга қанотларда ҳамюртлари Муҳаммад Жаъфар Муҳаммад Саолмон ҳамда Наваф Шаҳин Ҳалифа Муса ёрдам беради.

Учрашув комиссари вазифасини малайзиялик Субраманиан Маникам бажаради. Ҳакамлар назоратчиси – Аназ Ҳоқон (Австралия).

“Ал-Аҳли” ва “Локомотив” ўртасидаги ўйин 9 май куни Дубайдаги Rashid Stadium майдонида бўлиб ўтади. Беллашув маҳаллий вақт билан 19:50 да бошланади.

Маълумот учун, “А” гуруҳи 5-туридан кейин “Локомотив” 5 очко билан сўнгги – 4-ўринда бормоқда. “Ал-Аҳли” 8 очко билан гуруҳда пешқадам. “Локомотив” Дубайда ғалаба қозониб, Теҳроннинг “Истиқлол” клуби “Ал-Тавун” майдонида мағлубиятга учрамаса, “темирйўлчилар” плей-офф босқичига йўл олади.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика