UZ

Сўнгги янгиликлар

21:48"Челси" янги мавсум учун меҳмон либосини тақдим этди  0 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  1 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  8 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  6 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  38 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  7 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  1 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  40 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  10 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0

ОЧЛ-2016. "Локомотив"нинг рақиблари сафида қайси легионерлар ўйнайди? Янгиликлар

ОЧЛ-2016. "Локомотив"нинг рақиблари сафида қайси легионерлар ўйнайди?

"Локомотив" клуби 2016 йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида "Сепахон" ва "Ал Наср" клублари билан ўйнайди.

Биз ҳар бир клубимизнинг гуруҳидаги рақиблари ҳақида қисқача маълумот беришга қарор қилдик. "A" гуруҳининг тўлиқ тақвимини бироз олдин тақдим этилган эди.


"Сепахон" (Эрон)

Эроннинг "Сепахон" клуби ОЧЛ-2016да Эрон чемпиони сифатида иштирок этади. Хорватиялик Игорь Штимач бошчилигидаги жамоа бу мавсумда Эрон чемпионати 13та туридан сўнг 20 очко тўплаган ҳолда 7-ўринни эгаллаб турибди.

"Сепахон" 5 карра Эрон чемпиони ва 4 карра Ҳафзи кубоги соҳиби ҳисобланади. Жамоа 2007 йилги Осиё чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борган.

Ушбу клуб сафида ўзбекистонлик Фозил Мусаев тўп тепади. Қолган икки легионер Бразилиядан - Леандро Падовани ва Лусиано Перейра.


"Ал Наср" (БАА)

БААнинг "Ал Наср" клуби 2016 йилги Осиё чемпионлар лигасида БАА президенти кубоги соҳиби сифатида қатнашади. Клуб ўтган мавсум чемпионатда 5-ўринни эгаллаганди.

3 карра БАА чемпиони, 4 карра Президент кубоги соҳиби, 3 карра Федерация кубоги соҳиби ва 1 карра Араб Кўрфази кубоги соҳиби бўлган жамоани сербиялик Иван Йованович бошқариб бормоқда.
Клуб бу мавсумда 10та ўйин ўтказган жамоа 21 очко билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.

"Ал наср"нинг легионерлари: Жирес Кембо Экоко (Франция), Луис Хименес (Чили), Жонатан Питройпа (Буркина Фасо) ва Нилмар (Бразилия).



"Ал Иттиҳод" (Саудия Арабистони) - "Ал Виҳдат" (Иордания)

Саудия Арабистони клуби ўтган мавсум мамлакат чемпионатида тўртинчи ўринни олгани учун плей-оффда ўйнайди. Жамоа бу йил 9та ўйиндан сўнг 17 очко тўплаб 4-ўринни эгаллаб турибди.

"Ал Иттиҳод" легионерлари:  Салли Мунтари (Гана), Жеймс Троици (Австралия), Лусиан Санмартен (Руминия), Гелмин Ривас (Венесуэла).

"Ал Виҳдат" Иордания чемпиони сифатида ОЧЛ плей-оффида қатнашади. Жамоа 14 карра мамлакат чемпиони, 10 карра Иордания кубоги соҳиби, 9 карра Иордания ФА кубоги соҳиби ва 12 карра Иордани Суперкубоги соҳиби ҳисобланади.

"Виҳдат" бу мавсумда 9та ўйиндан 19 очко тўплаб ички чемпионатда пешқадам бўлиб турибди.

Жамоада сенегаллик Эл Хожи Малик Талл ва фаластинлик Ашраф Нўъмон каби легионерлар ўйнашади.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика