UZ

Сўнгги янгиликлар

07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  8 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  21 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  64 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  73

Облаёр Расулов: “Волковнинг кетиб қолиши мени ҳайрон қолдирди” Янгиликлар

Облаёр Расулов: “Волковнинг кетиб қолиши мени ҳайрон қолдирди”

Яқинда “Шўртан”да мураббийларнинг ўзгариши ўзига яраша шов-шув уйғотгани ҳеч кимга сир эмас.

Хўш бу борада клуб раҳбарининг фикри қандай? “Шўртан”нинг янги мавсумга тайёргарлиги қай тарзда кечмоқда? Шу ва бошқа саволларга жавоб топиш мақсадида “Шўртан” бош директори Облаёр Расуловга мурожаат қилдик. 

- Облаёр ака, Сиздан аввало Александр Волков билан юзага келган воқеа ҳақида сўрамоқчи эдим. ”Шўртан”да узоқ вақт бўлмаган бу мураббийнинг кетиб қолишига нима сабаб бўлганини тўғриси бизга Сиздан бошқа киши аниқ айтиб бера олмаса керак. Шу боис бу борада ўзингизга мурожаат қилгандик?

- Ҳаммасини бир бошидан бошлайдиган бўлсак, гап шундаки, Александр Волковни жамоага олиб келишдан олдин ундан ташқари яна бир қатор номзодлар бор эди. Аммо биз ҳаммасини ўйлаб кўргач, ушбу мутахассисга аниқ таклиф билан чиқдик. Волков билан учрашиб, ҳамкорлик қилиши таклифини берганимда, у бундан хурсанд эканлигини билдирди ва розилик берди. Кейин эртаси куни мураббий Ғузорга етиб борди ва клуб қароргоҳида йиғилиш ўтказиб, янги бош мураббий сифатида таништирдик. Cўнгра Волков ишга киришди 3-4 кун фаолият юритди. Адашмасам 5-кунига бориб, телефон қилдида тўсатдан “Шўртан”дан кетмоқчи эканлигини айтиб қолди. Клубда ишлашни истамаётган инсонни мажбурлаб ушлаб қолишни маъқул топмадим ва мураббийнинг қарорини қўллаб-қувватлаган холда, бир-биримизга омад тиладик. Александр Волков унгача “Навбаҳор” вариантини нақд қилиб қўйган экан. Шу боис биз билан хайрлашибоқ, тезда наманганликлар сафига бориб қўшилди. Бор гап шу.

- Айтингчи Волковнинг кетиб қолишидан сўнг айнан унинг номзодида тўхталганингиздан афсусландингизми? 

- Йўқ, афсусланмадим. Лекин мураббийни ҳамма ҳам яхши ниятда олиб келади. Волковни биз олий лига жамоасига таклиф этгандик. Лекин у кейинчалик шундай қарорга келди. 

- Кейин бошқарув пости яна Зоир Тўрақуловга ишониб топширилди.

- Ҳа, шундай. Тўрақулов маҳаллий мураббий саналади. Бой тажрибага эга. Кўп йиллардан буён олий лигада фаолият юритиб келмоқда. Бу йил асосий эътиборни қашқадарёлик футболчиларга қаратганмиз. Ушбу мутахассисга ишонишимизнинг боиси ҳам маҳаллий йигитларнинг имкониятини яхши билади. 

- Олиб борилаётган селекция ишларидан кўнглингиз тўлмоқдами?

- Ҳа, қониқиш хосил қиляпмиз. Юқорида айтганимдек, бу йил асосий урғуни маҳаллий футболчиларга қаратганмиз. Мураббийлар штаби билан ҳамфикр бўлган холда, футболчиларни кўриб чиқмоқдамиз. Мана яқинда ўғлим Сардорни ҳам жамоага қайтардик. 

- Сўнгги йилларни “Металлург”да ўтказиб келган Сардор Расуловними?

- Ҳа. Сардор менинг иккинчи ўғлим бўлади. Акаси Комилжон Расулов ўтган йили ўзини ҳакамликда синаб кўрди. “Металлург” устози Рустам ака Мирсодиқовга миннатдорчилик билдирган холда, у кишидан руҳсат олиб, Сардорни “Шўртан”га жалб этдик. Энди у яна жамоамизга ёрдам беради. 

- Ўтган йили клубда моддий қийинчиликлар юзага келгани бор гап. Айтингчи қарздорликлар бартараф этилдими ёки қанчадир миқдорда қолганми?

- Яширмайман, қарздорликлар қисман қолган. Лекин чемпионат стартига қадар ҳамма билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинади. 


Исломбек Рустамбеков. 


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика