

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, африкалик футболчи молиявий тарафдан ажойиб таклиф олди.
32 ёшли ўйинчига Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби қизиқиш билдирмоқда. Клуб унга ажойиб шартнома таклиф қилди, аммо Обамеянгнинг мақсади - Европа жамоасига ўтиш.
Пьер-Эмерик 2018 йилдан бери "канонирлар" таркибида ўйнайди. Унинг лондонликлар билан шартномаси 2022/23 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.



