Обамеянг Дембеле "Барселона"да қолиши керак деб ҳисоблайди

Alisher
11 апр 2022, 12:51
"Барселона" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг Усмон Дембеленинг шартномаси билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди.

"Усмон мени яхши билади деб ўйлайман, у ҳужумни ўнг қанотдан бошлаган пайти мен доим тайёр бўламан. У қолиши керак. Бу нафақат жамоа ўйинига таалуқли, балки чемпионатдаги натижага ҳам", - дейди Обамеянг.

Дембеленинг Каталония клуби билан шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.

24 ёшли француз 2021/22 йилги мавсум "Барселона" таркибида 23та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 10та ассист қайд этди.




Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: rmcsport.bfmtv.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›