UZ

Сўнгги янгиликлар

Обамеянг "Челси"га ўтишга рози, аммо лондонликлар "Барселона"га 30 млн евро тўламоқчи эмас Янгиликлар

Обамеянг "Челси"га ўтишга рози, аммо лондонликлар "Барселона"га 30 млн евро тўламоқчи эмас

"Челси" вакиллари "Барселона" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгнинг агенти билан учрашув ўтказишди.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 33 ёшли габонлик Лондон клубига ўтишга рози. Музокаралар давомида ҳеч қандай муаммо бўлмади.

Аммо, "кўклар" трансфер нархи бўйича "Барселона" билан келиша олишмаяпти. Каталонияликлар ўйинчи учун 30 миллион евро хоҳлашмоқда.

Обамеянг "Барселона"га "Арсенал" билан шартномасини бекор қилган ҳолда 2022 йилнинг январида эркин агент мақомида ўтганди. Форвард каталонияликлар таркибида 24та ўйинда 13та гол ва 1та ассист қайд этишган.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика