Обамейянг: "Боруссия" ўз ўйинидаги инқирозни енгиб ўтди деб умид қиламан"

Aslanov Jasurbek
23 окт 2014, 12:28
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Пьер-Эмерик Обамейянг "Галатасарай"га қарши Чемпионлар лигаси 3-тур учрашувидаги ғалабадан сўнг ўз ҳисларини беркитмади.

Немислар жамоаси 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Мен жуда бахтлиман. Ўзим учун ноодатий жойда ўйнадим, аммо у ерда ўзимни яхши ҳис қилдим. Ўйинимиздаги инқироз ортда қолди деб ўйлайман. Ундан қутилиш учун барча ишни қилдик. Бундай ўйин намойиш этиш биз учун муҳим эди" - дейди футболчи.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com