ОАВ: Роналд Куман Голландия термасини бошқаради
02 фев 2018 23:36
Янгиликлар
ОАВ: Роналд Куман Голландия термасини бошқаради
“Саутгемптон” ва “Эвертон” жамоалари собиқ бош мураббийи Роналд Куман Голландия термасини бошқаради.
De Telegraaf нашрининг тасдиқлашича, 54 ёшли мутахассиснинг таништирув маросими кейинги ҳафтанинг жума куни ўтказилиши кутилмоқда.
Хабар беришларича, Голландия Қироллиги футбол уюшмаси терма жамоага янги мураббийни топиш учун салкам 100 кун сарфлади. Якунда бу ўринга Куман энг муносиб номзод сифатида кўрилди. Унинг шартномаси 2022 йилги ЖЧга қадар тузилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Голландия терма жамоаси Евро-2016 ва ЖЧ-2018 мусобақаларининг финал босқичига чиқа олмади. Ўтган йилнинг ноябрь ойида Дик Адвокат истеъфога чиқарилгач, қироллик бош жамоаси бош мураббийи лавозими бўш турганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар