ОАВ: "Реал" Икарди атрофида содир бўлаётган вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи
02 мар 2019 19:44
Янгиликлар
ОАВ: "Реал" Икарди атрофида содир бўлаётган вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи
"Реал" клуби "Интер" ҳужумчиси Мауро Икарди атрофида содир бўлаётган вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи.
"Marca" нашрининг хабар беришича, мадридликлар аргентиналикни сотиб олмоқчи.
Манбанинг маълумотига кўра, "Қироллик клуби" форвард учун миланликларга 40 миллион евро таклиф қилишди. Ваҳоланки, унинг шартномасидаги товон пули 110 млн евро.
"Реал" "Интер" Икардини арзонроққа қўйиб юборишига умид қилмоқда. Чунки, янги шартнома борасида келишувга эришилмагани сабаб раҳбарият билан келишмовчилик юзага келган. Мауро сардорлик боғичидан ҳам махрум қилинган ва ўйин амалиётига ҳам эга бўлмаяпти.

Икарди "Интер" таркибида 2013 йилдан бери тўп тепиб келади. Шу вақт ичида у 210та ўйинда 122та гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар