UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  3 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  1 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  9 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  9 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  4 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  26 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  10 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6

ОАВ Луис Гарсия иштирокидаги тадбирга борадими ёки Фарғонадаги финалга? Янгиликлар

ОАВ Луис Гарсия иштирокидаги тадбирга борадими ёки Фарғонадаги финалга?

28 октбярь куни ЎФА ташаббуси билан Европада ўз ўрнига эга собиқ футболчи Луис Гарсия иштирокида мастер класс тадбири бўлиб ўтиши ҳақида хабар чиқди.

Энг қизиғи шундаки, шу куни Фарғонада Ўзбекистон Кубогининг финали бўлиб ўтади ва унга тайёргарлик камида 26 октябрдан бошланиши керак. Испаниялик футболчи билан тадбир бош ташкилотчиси ПФЛ эканини инобатга олсак, икки муҳим тадбирнинг бир кунда ўтиши, лойиҳа сифатига кескин таъсир кўрсатиши мумкинлигини башорат қилиш қийин эмас.

Ўзи шундоқ ҳам кам сонли ОАВ вакиллари Фарғонадаги Кубок финалидан кўра "Миллий" стадиондаги Гарсия тадбирини афзал кўриши мумкин. Айримлар эса ҳар иккисидан воз кечиб Испания бўладиган суперўйин - "Эл Класико"га бор эътиборни қаратишлари ҳам мумкин. Футболчи билан матбуот анжумани бўлиши ташкилот сайтида ёзилди. Худди шундай тадбир Бахтиёр Ашурматов ва Шота Арвеладзе иштирокида 27 октябрь куни Фарғонада ҳам ташкил этилиши керак. 

2004 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги Республика мусобақаси бўлаётган бир пайтда Ўзбекистоннинг 2004 йилда таваллуд топган ўсмирлар терма жамоаси учун "Эйбар" билан ўйин гаплашиб қўйилганлиги ҳам профессионал ҳолат эмаслигини таъкидлаб ўтиш мумкин.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика