"Ньюкасл" янги дарвозабонни рўйхатдан ўтказмоқчи

Narzulla Saydullayev
19 дек 2014, 10:46
"Ньюкасл" ўзининг учинчи дарвозабони Жек Олнвикдан ҳам айрилгач Премьер-Лигадан "Сандерленд"га қарши ўйиндан олдин янги посбон рўйхатдан ўтказиш учун рухсат сўради.
Олдинроқ "ҳаккалар" асосий посбон Тим Крул ва Роб Эллиотни жароҳат туфайли йўқотишганди. Сўнгги учрашувларда "Ньюкасл" дарвозасини 21 ёшли Олнвик қўриқлади. Бироқ у ҳам Англия лига кубоги доирасидаги "Тоттенхэм"га қарши ўйинда Жек елкасидан жароҳат олди.

Шундай қилиб, якшанба кунги "Сандерленд"га қарши дерби учрашувидан олдин "ҳаккалар" сафида битта дарвозабон қолди - 17 ёшли Фредди Вудман. "Ньюкасл" устози Алан Пардью академия тарбияланувчисини жуда жиддий ўйинга тушириб унинг руҳиятига таъсир қилмоқчи эмас.

"Премьер-Лига қоидасига кўра агар клубда битта соғлом дарвозабон қолган бўлса янги посбонни ижарага олиш мумкин. Якшанбага қадар вақт жуда кам ва биз 17 ёшли дарвозабонни шундай муҳим баҳсда туширмоқчи эмасмиз", - дейди Пардью Daily Mail нашрига.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fapl.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›