"Ньюкасл" Виллиан, Кавани ва Мертенсга қизиқмоқда. Янги хўжайинлар уларнинг агенти билан ҳам боғланган
23 апр 2020 14:05
Янгиликлар
"Ньюкасл" Виллиан, Кавани ва Мертенсга қизиқмоқда. Янги хўжайинлар уларнинг агенти билан ҳам боғланган
"Ньюкасл"нинг саудиялик бўлажак хўжайинлари таркибни кучайтиришни хоҳлашмоқда.
Улар "Челси" ярим ҳимоячиси Виллиан, ПСЖ форварди Эдинсон Кавани ва "Наполи" ҳужумчиси Дрис Мертенсларга қизиқиш билдиришмоқда.
Ҳар уччала ўйинчи ҳам ёзда эркин агентга айланади. Бундан ташқари, Гризманн, Коутиньо ва Видаллар ҳам инглиз клуби таркибини кучайтириши мумкин.
Клубнинг бўлажак эгалари футболчиларнинг агентлари билан ҳам алоқага чиқишган.
Саудияликлар бош мураббийликка Бенитес, Почеттино, Аллегри ва Фаврларнинг номзодини ҳам кўриб чиқишмоқда.
Фикрлар