

28 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери бўйича "Ньюкасл" музокаралар олиб бормоқда, бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда. Англия клуби Карлосга 4 йиллик шартнома таклиф қилди.
Ҳимоячининг "Севилья" билан шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган.
Карлос жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 18та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.



