"Ньюкасл" "Фиорентина"га Влахович учун 100 млн евро тўлашга тайёр

Alisher
17 дек 2021, 13:20
"Фиорентина" ҳужумчиси Душан Влахович "Ньюкасл" раҳбариятининг бош трансфер мақсадига айланди.

Журналист Филиппо Грассиянинг хабарига кўра, клуб Италия клубининг молиявий сўроқларини қондиришга тайёр. Англияликлар ҳужумчи учун "Фиорентина" талаб қилаётган 100 млн еврони таклиф қилишади.

Битим январдаги трансфер ойнасида амалга ошиши мумкин. Клуб бу билан "Ювентус", "Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" каби рақобатчиларини ортда қолдириб кетмоқчи.

Влахович жорий мавсум А Серия доирасидаги 17та ўйинда майонга тушиб, 15та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: euro-football.ru