"Ньюкасл" бош мураббийи ҳакамликни жиддий танқид қилди
02 янв 2024 19:18
Янгиликлар
"Ньюкасл" бош мураббийи ҳакамликни жиддий танқид қилди
"Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хау АПЛ доирасида "Ливерпуль"га қарши ўйиндаги ҳакамликни жиддий танқид қилди.
Кеча "қарғалар" Мерсисайдда 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Унда меҳмонлар дарвозасига икки марта пенальти белгиланди.
"Иккинчи ҳолатда пенальти бўлди деб ҳисобламайман. Бундай пайтда пенальти қўйилмайди. Мартин Дубравка қўлини тортиб олди. Жота эса икки қадам ташлаб йиқилди. Фикримча, бу пенальти эмасди.
Ҳатто биринчи эпизодда ҳам пенальти йўқ эди. Унда контакт минимал даражада бўлганди", - деди Хау.
Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашувни мавсумда энг кўп хато қилган Энтони Тейлор бошқариб борди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар