UZ

Сўнгги янгиликлар

11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  13 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  4 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  6 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5

Нурилло Тўхтасинов: "Барқарор натижа ва чиройли ўйинни танаффусдан кейин ҳам давом эттиришни истаймиз" Янгиликлар

Нурилло Тўхтасинов: "Барқарор натижа ва чиройли ўйинни танаффусдан кейин ҳам давом эттиришни истаймиз"

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси Суперлиганинг 17-турида ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилади.

Сўнгги учрашувларда ижобий натижалар қайд этаётган "қалдирғочлар" ушбу учрашувга пухта тайёргарлик кўрмоқда. Айни пайтда турнир жадвалида жамоаларнинг очколари ўртасида катта фарқ йўқлигини ҳисобга олсак, "Бунёдкор"да кучли учликка кириш имконияти мавжуд. Биз мазкур баҳс олдидан жамоанинг етакчиси Нурилло Тўхтасиновнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Қўқон-1912" билан ўйинга жуда яхши тайёргарлик кўрмоқдамиз. Сўнгги турларда ғалаба қозониб қайсидир маънода ўзимизга бўлган ишончни орттириб олдик. Худо хоҳласа танаффусдан кейин ҳам чиройли ўйин ва барқарор натижаларни давом эттиришни истаймиз. Учрашувларни ғалаба билан бошлаш ниятидамиз. 

Бу йил кам гол уряпман? Олдинда ўйинлар бор. Муҳими жамоамга фойдам тегса бўлгани. Голни ким уриши муҳим эмас. Уч очкони қўлга киритсак, бас. Рақибимиз сафардаги беллашувларда яхши тўп тепмоқда. Шунга қарамасдан мухлисларимизни хурсанд қилиш учун майдонга чиқамиз. Бизни фақат ютуқ қониқтиради",- дейди Нурилло Тўхтасинов. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика