Нуньес "Ал Ҳилол" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди. Трансфер суммаси ҳам маълум
06 авг 20:49
Янгиликлар
Нуньес "Ал Ҳилол" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди. Трансфер суммаси ҳам маълум
Дарвин Нуньес "Ал Ҳилол" билан уч йиллик шартномага қўл қўяди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, ҳозирда ҳужумчи клуб билан шартноманинг майда тафсилотларини муҳокама қилмоқда. Келишув 2028 йилгача амал қилади. Нуньес ўтган ҳафта "Ал-Ҳилол"га ўтишга розилик билдирган эди.
Хабарларга кўра, Саудия Арабистони клуби "Ливерпул"га 53 миллион евро тўлайди, бонуслар билан бу сумма жами 65 миллион еврогача етиши мумкин.
Дарвин Нуньес ўтган мавсум "Ливерпуль" сафида барча турнирларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 7 та голли пас берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар