
Бу ҳақда НТҚнинг навбатдаги йиғилишидан сўнг комиссия раҳбари Артур Григорьянц маълум қилди.
"Тосно" - "Спартк" учрашувида мезбонлар ишқибозлари ҳақоратли сўзларни айтиб бақиришди, бунинг учун клуб 10 минг рубль жарима тўлайди. "Спартак" мухлислари ҳам аҳлоқсиз сўзлар билан бақиришди, улар 79 минг рубль тўлашади. "Спартак" мухлислари пиротехника воситаларидан фойдалангани ва майдонга улоқтиргани учун клуб яна 100 минг рубль тўлайди.
"Арсенал" - "Динамо" учрашувида "Динамо" ишқибозлари пиротехника воситаларидан фойдаланишди. 100 минг рубль жарима.
"Зенит" - "Уфа" ўйинида мезбонлар мухлислари ҳам пиротехника ишлатишди. Питер клуби 20 минг тўлайди" - дейди Григорьянц.