UZ

Сўнгги янгиликлар

22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  1 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  3 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  9 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  2 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  20 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0

Нойер Европа чемпионатидан сўнг Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлайди Янгиликлар

Нойер Европа чемпионатидан сўнг Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлайди

“Бавария” дарвозабони Мануэль Нойер яқин орада Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлайди. Бу ҳақда журналист Тоби Альтшаффль ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, Евро-2024 Мануэль Нойер учун Германия терма жамоасидаги сўнгги турнир бўлади. Шундан сўнг, "Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген терма жамоанинг биринчи рақамли посбонига айланади.

Олдинроқ Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Европа чемпионати учун биринчи рақамли дарвозабон сифатида Нойерни танлагани маълум бўлганди. "Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген эса бу қарордан норозилигини билдирди.

2024 йилги Европа чемпионати Германия майдонларида бўлиб ўтади. Турнир 14 июндан 14 июлга қадар давом этади. Гуруҳ босқичида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар ҳамда учинчи ўринни эгаллаган тўртта энг яхши жамоа 1/8 финалга йўл олади. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика