Нойер "Арсенал"га қарши ЧЛ 1/8 финал жавоб учрашувини ўтказиб юбориши мумкин

Aslanov Jasurbek
6 мар 2017, 19:43
"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер "Арсенал"га қарши Чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб учрашувида иштирок этмаслиги мумкин.

Маълумотларга кўра, Нойернинг мушакларида муаммо чиққан.

Олдинроқ "Бавария" машғулот ўтказди, аммо 30 ёшли посбон қумда индивидуал программа асосида ишлади. Агар Нойер майдонга тушмайдиган бўлса, унинг ўрнини Свен Ульрайх эгаллайди.

"Бавария" ҳамда "Арсенал" ўртасидаги учрашув 5:1 ҳисобида якунланган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: 101 Great Goals

Сўнгги янгиликлар

Барча ›