UZ

Сўнгги янгиликлар

22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  2 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  1 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  54 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  33 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  16 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  20 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  3 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  5

Нотўғри белгиланган пенальти ва ВАР хатоликлари. Суперлиганинг 6-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили Янгиликлар

Нотўғри белгиланган пенальти ва ВАР хатоликлари. Суперлиганинг 6-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили

Экспертимиз баҳсли ҳолатларни кўриб чиқди.

Championat.asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" Телеграм канали муаллифи) ўз ҳакамлар жамоаси билан бирга Суперлиганинг 6-тури ўйинларидаги баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.


"Хоразм" - "Бунёдкор"

ВИДЕО

Стандарт вазиятдан узатилган тўп "Бунёдкор" ҳимоячиси танасининг қайси қисмига текканини умумий камерадан кўриб бўлмайди. Офсайд камерасидан ҳам аниқ тасаввур ҳосил қилиб бўлмаяпти. Бироқ тўп ўйинчининг кафтига эмас, балки кўпроқ елкасига теккан бўлса керак. Бундай вазиятда ВАР аралашмасдан тўғри иш қилди, ҳакам эса ўйинни ҳақли равишда давом эттирди.

 

"Қизилқум" - "Қўқон-1912"

ВИДЕО

Ушбу қоидабузарлик сариқ ва қизил карточка орасидаги "чегарадош" ҳолатдаги жазога лойиқ. Бундай вазиятда ВАР тўғри равишда аралашмайди, ҳакамнинг қарорини эса қўллаб-қувватлаш лозим, чунки "Қўқон-1912" жамоаси ўйинчиси тўпга ета олмаётгани яққол намоён бўлган. Қўполлик эса бутсанинг таг қисми билан рақибнинг товон қисмига нисбатан ишлатилган. Шу боис, умумий ҳисобда қизил карточка тўғри кўрсатилган.

 

"Қизилқум" - "Қўқон-1912"

ВИДЕО

Дарвозабон билан курашдан сўнг тўп "Қизилқум" ўйинчисига қайтиб борди ва у охир-оқибат дарвозага зарба берди. Тўп тирсакдан букилган қўлга тегиб, йўналишини ўзгартирди ва шу заҳотиёқ дарвозага кириб кетди. Гол тўғри равишда бекор қилинди.

 

"Қизилқум" - "Қўқон-1912"

ВИДЕО

"Қизилқум"нинг 18-рақамли ўйинчиси бир неча рикошетлардан сўнг гавдасини йиғиб, тўпга ўнг оёғи билан ҳаракатланди, шундан кейин тўп унинг чап қўлига тегиб кетди. Бундай вазият "ўйинни давом эттириш" сифатида баҳоланади.

 

"Шўртан" - "Машъал"

ВИДЕО

Менинг фикримча, ҳакам ўйинни давом эттириб, тўғри қарорга келди. "Шўртан" футболчиси дарвозага зарба берди, яъни ҳаракатни якунлади, шундан сўнг "Машъал" дарвозабони билан тўқнашув юз берди. Бу вазиятда пенальти ҳақида фақат дарвозабон томонидан эҳтиётсиз хатти-ҳаракат ёки ҳаддан ташқари тажовузкорлик бўлган тақдирдагина гапириш мумкин эди. Аммо бу ҳолда дарвозабон бундай хатти-ҳаракатларнинг ҳеч бирини содир этмади.

 

"Шўртан" - "Машъал"

ВИДЕО

ВАР ўйинга нотўғри аралашди. Бу вазиятда "Шўртан" жамоаси ўйинчисига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди. Тўғри, у бироз эҳтиётсизлик билан ўйнади, аммо унинг ҳаракатларида ҳаддан ташқари куч ишлатилмаган. У "қайчи" усулида зарба беришга уринган, буни бир жойда туриб, рақиб томон ҳаракатланмасдан бажарган. Бунда оёқ пастдан юқорига кўтарилган - бу айнан сариқ карточка учун муҳим мезон ҳисобланади. Тўқнашув юзаки бўлиб, бутсанинг таг қисми ишлатилмаган ҳолда содир бўлган. Бундай ҳолатлар жиддий қоидабузарлик сифатида баҳоланмаслиги керак.

 

"Бухоро" - "Насаф"

ВИДЕО

Назаримда, ҳакам "Бухоро" дарвозасига 11 метрлик жарима зарбасини нотўғри белгилади. Тўп ҳимоячининг қўлига эмас, балки тирсагига тегди. Қўл танага иложи борича яқин жойлашган ва тана майдонини сунъий равишда кенгайтирмаган эди.

 

"Бухоро" - "Насаф"

ВИДЕО

Бу ўринда ҳакам пенальтини тўғри белгилади. Секинлаштирилган такрорий вазиятни кузатсак, "Бухоро" ҳимоячиси ҳаракат йўналишини кесиб ўтиб, "Насаф" футболчисининг оёғига ортдан урилганини кўришимиз мумкин. Ҳужумдаги ўйинчининг орқасида турган ҳимоячи ўз ҳаракатининг оқибати учун жавобгардир.

 

"Нефтчи" - "Пахтакор"

ВИДЕО

"Пахтакор" ўйинчиси тўп учун курашмасдан қўлини силтаб, рақибининг юзига уради. Бу ҳолатдаги жазода турли вариантлар бўлиши мумкин: агар ҳакам зарба кучини ҳаддан ташқари юқори деб ҳисобласа – қизил карточка. Агар ҳакамнинг фикрича, зарба кучи ҳаддан ташқари юқори бўлмаса – сариқ карточка. Бу вазиятда ҳакамнинг ҳар қандай қарорини қўллаб-қувватлаш мумкин. Ишончим комилки, бундай эпизодлар Россия Премьер-Лигасида содир бўлганда, турли фикрлар билдирилган бўларди.

 

"Андижон" - "Динамо"

ВИДЕО

Бу эпизод "Бухоро" - "Насаф" ўйинидаги ҳолатга жуда ўхшаш. Агар ўша ўйинда пенальти белгиланган бўлса, бунда ҳам пенальти белгиланиши лозим эди. Илгари айтганимдек, ҳимоячи ўйинчининг орқасида турганда ўз ҳаракатларини назорат қилиши шарт. Бироқ асосий савол – тўқнашув бўлганми-йўқми? Такрорий вазиятларнинг бирортаси ҳам бу саволга аниқ жавоб бермайди. Ҳакам дастлаб "нуқта"ни кўрсатди ва ВАР фақат видео ёрдамчиларда тўқнашув бўлмаганлигига доир аниқ далиллар мавжуд бўлган тақдирдагина бу эпизодга аралашиши мумкин эди. Акс ҳолда, ВАР бу ҳолатга аралашишга ҳақли эмас эди.

 

"Андижон" - "Динамо"

ВИДЕО

Бундай вазиятда ўйин қоидаларига қатъий амал қилиш мумкин. Агар томошабин улоқтирган нарса ўйинчига, ўйин расмий шахсига ёки жамоа вакилига тегса, ҳакам ўйинни давом эттириши, тўхтатиши ёки бутунлай тугатиши мумкин (ҳодисанинг жиддийлигига қараб). Биз кўрган вазиятда қисқа муддат тўхталиш бўлган. Шуни таъкидлаш керакки, илгари ҳакамга улоқтирилган нарсалар унга теккандан сўнг ўйинни буткул тўхтатиб қўйилган ҳолатлар ҳам бўлган.

 

"Сурхон" - "Навбаҳор"

ВИДЕО

Ҳакамнинг "Навбаҳор" дарвозасига пенальти белгилаш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлайман, ВАР эса вазиятга нотўғри аралашди. "Навбаҳор" ўйинчиси сўнгги лаҳзада тўқнашувни юмшатишга уринса-да, силтанишдан кейин унинг ҳаракат кучи пасаймайди ва оёғи ҳаракатланишда давом этди. У "Сурхон" ўйинчиси тўпни тепганидан сўнг унинг оёғига "шикаст етказди". 11 метрлик жарима зарбаси белгилаш тўғри қарор бўлган.

 

"Сурхон" - "Навбаҳор"

ВИДЕО

"Навбаҳор" ўйинчисига қўпол ўйин учун ҳакамнинг ўзи дарҳол сариқ карточка кўрсатмагани бироз ғалати. Менинг фикримча, бу яққол четлатиш эмас: ортиқча куч ишлатилмаган, гол уриш имкониятидан очиқчасига маҳрум қилиш ҳам деб бўлмайди, чунки ўйинчилар дарвозага орқа ўгириб туришибди ва ундан анча узоқда. Бу вазиятда ВАРнинг аралашуви нотўғри бўлди: яққол сариқ карточка эътибордан четда қолди ва ВАР бу ерда қизил карточка бўлиши мумкинлигини кўрсатишга уринди, аммо қизил карточка учун мезонлар етарли эмас эди. Сариқ карточка кўрсатиш учун чақириш эса ўринли аралашув ҳисобланмайди.


Шу тариқа, Суперлиганинг 6-тур ўйинларида ҳакамлар учта хатога йўл қўйишди. Бундан ташқари, икки эпизодда экспертимиз аниқ жавоб бера олмади: "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйинидаги Риаскос иштирокидаги эпизодда вазият "ҳакамнинг ихтиёрида" (у сариқ ҳам, қизил ҳам кўрсатиши мумкин эди), "Андижон" - "Динамо" ўйинида эса тўқнашувга доир алоқа (контакт) бор-йўқлигини аниқ тасдиқлайдиган такрорий вазият мавжуд эмасди. Шунингдек, мутахассис ВАР эпизодларга (жумладан, "Шўртан" - "Машъал" ўйинидаги четлатиш ҳолатида) нотўғри аралашганини бир неча бор таъкидлади.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика