"Норвич" - "Ливерпуль" учрашувидан матнли трансляция

Narzulla Saydullayev
20 апр 2014, 14:25
Англия премьер-лигасида 35-тур ўйинлари давом этмоқда.
Бугун чемпионлик учун энг асосий номзодлардан бири ҳисобланган "Ливерпуль" сафарда элитани тарк этиши мумкин бўлган "Норвич" меҳмони бўлади.

Кеча "Челси"нинг сўнгги поғонада бораётган "Сандерленд"га ўз майдонида мағлуб бўлганидан кўпчиликнинг хабари бор. Шу боис бугунги баҳс ҳам қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ. Брендан Роджерс шогирдлари бугун ғалаба қозонишса "Челси" билан орадаги фарқни оширишади. "Норвич" эса премьер-лигада жон сақлаб қолиши учун рақиб ким бўлишидан қатъий назар очко олишга уринади.

Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланадиган "Норвич" - "Ливерпуль" учрашув сайтимиз орқали матнли трансляция олиб борилади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia