UZ

Сўнгги янгиликлар

21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  0 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 21:27Конференциялар лигаси саралаши. "Петрокуб" - "Сабаҳ" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 21:17Конференциялар лигаси саралаши. "Черно море" - "Истанбул Башакшеҳир" баҳси асосий таркиблари маълум!  12 20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  2 20:29"Шўртан" 4 футболчини таркибига қўшиб олганини маълум қилди  2 19:58"Манчестер Юнайтед" Уоткинс борасида музокараларни давом эттирмоқда  2 19:33"Бавария" аъзоси трансфери яна кун тартибида – "Арсенал" чекинишни истамаяпти  0 19:10"Манчестер Юнайтед"ни кучлилар даврасига қайтарадиган 5 қадам. Қиммат ҳужумчилар — бошланиши  0 18:44Неймар фаолиятини Европа клубларидан бирида давом эттириши мумкин  1 18:16"Реал" Родри учун "Манчестер Сити"га 115 миллион евро таклиф қилмоқчи  8 17:49"Нефтчи" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  4 17:28"Ливерпуль" Конатени "Реал"га қўйиб юбормоқчи эмас  2 16:59Breaking! Исак "Ньюкасл"дан кетиш ниятида  4 16:37Жорже Жезуш: "Роналду – катта масштабдаги шахс"  13

Нўъмонжон Юсупов: "Эртага ҳужумкор ўйин кўрамиз" Янгиликлар

Нўъмонжон Юсупов: "Эртага ҳужумкор ўйин кўрамиз"

ОФК кубоги гуруҳ босқичи учинчи туридан ўрин олган "Хўжанд" — "Олой" учрашувидан олдин қирғизтонликлар бош мураббийи Нўъмонжон Юсупов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Эртанги ўйинга ўз режамиз бор. Рақиб яхши ва таниш жамоа. Уларнинг икки ўйинини кўриб чиқдик. Ижобий натижани қўлга киритишга уриниб кўрамиз. Биринчи ўйинда режаларимиз амалга ошмади. Иккинчи ўйинда эса йигитлар ҳаракатларига темп қўшишди. Мухлисларимиз биздан ғалаба кутишмоқда".

- Айтганингиздек, дастлабки турда жамоа йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Иккинчи учрашувда эса футболчилар характер кўрсата олди: 4та гол урди, лекин 5та гол ўтказиб юборди. Эртанги баҳсдан нима кутиш мумкин?

- "Олой" таркибидаги кўп футболчилар янги. Ёш футболчилар ҳам бор. 2-3 нафар тажрибали футболчиларимиз бизга ёрдам бериши кутилганди. Бироқ, бу баҳона бўлмаслиги керак. Эртага таркибда ротацияларни амалга оширамиз. Ким ютишини ўйин кўрсатади. Бир-бирига муносиб жамоалар тўқнаш келади. Ўйлайманки, ортимизга яхши кайфият қайтамиз.

- Ўз вақтида "Хўжанд"да фаолият олиб боргансиз. Эртага жамоангиздан мухлисларбоп ва чиройли футбол кутсак бўладими? Чунки дуранг ҳам икки жамоани қониқтириши мумкин...

- Икки жамоа ҳам мусобақани кўтаринки руҳда якунлаш учун ғалаба қозонишга ҳаракат қилади. Эртага ҳужумкор футбол кўрсатамиз. 

- Фаолиятингизни "Олой"да давом эттирасизми ёки бошқа клублардан таклифлар борми?

- Клуб билан йил якунига қадар шартномам бор. Таклифлар ҳар доим бўлган. Мусобақадан сўнг раҳбарият қандай қарор қабул қилишига ҳам кўп нарса боғлиқ. Қайси клубда ишлаган бўлсам шароитлар яхши бўлган. Муаммо йўқ. Ишлашда давом этяпмиз. "Хўжанд"га қарши ўйиндан олдин ҳиссиётлар бўлиши таббий. Тўрт йилга яқин вақт давомида бу клубда ишлаганман. Мухлисларга, раҳбариятга омад тилайман.

- Ўтган ўйинда ўзини ёмон тутган футболчига нисбатан чора кўрилдими? 

- Кийиниш хонасида конфликт бўлмади. Жиддий чора кўрилди. Жазо қўлланилди. Муносабатлар ёмон кўриниш олмаган. Халқаро ўйинларни барча томоша қилади. Бу жамоамизнинг юзи.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика