UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  5 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  9 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  1 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  14 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  4 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  13 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  4 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  15

Нўъмон Ҳасанов: "Ярим ҳимоядаги уч нафар футболчимиз жуда ёмон ўйнашди" Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: "Ярим ҳимоядаги уч нафар футболчимиз жуда ёмон ўйнашди"

"Обод" - "Қўқон-1912" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.
"Бугунги учрашув тенг курашлар остида ўтди. Биринчи таймда ҳисобни очишга эришдик. Аммо марказда "диспетчер" етишмади. Жавоҳир Сидиқовнинг жароҳати бор, у бизга етишмаяпти.

Иккинчи таймда "Обод" яхши ўйин кўрсатди. Уларга омад тилайман. Чемпионат энди бошланди, ҳали таркибимиздаги янги футболчилар жамоага қўшилишиб кетишмади. Яхши ўйинлар ҳали олдинда.

Носирбек Отақўзиев ёмон ўйнамади. Ундан кўра бошқа футболчиларни ёмон ўйнади деган бўлардим. Бугун марказдаги уч нафар футболчимиз жуда ёмон ҳаракат қилишди.

"Бухоро"дан келган футболчилар қишда тўлиқ шуғуллана олишмади. Бизнинг сафимизга мавсум бошланишига бир ой қолганида қўшилишди. Ҳали улар ўзларига келиб олишади", - дейди Ҳасанов.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати
Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика