UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 - Япония U-23  4 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  1 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  4 18:13АПЛ топ-клублари "Ал Ҳилол" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  2 17:36"Тоттенхэм" ва "Барселона" "Арсенал" ҳужумчисига қизиқмоқда  3 17:08"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи  4 16:40Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"  0 16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  4 15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  20 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  9 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  6 14:34Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси  1 13:42Мбаппенинг клуби Лига 2 га қайтмоқчи  0

Нўъмон Ҳасанов: “Пахтакор” янада кўпроқ гол уриши мумкин эди" Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: “Пахтакор” янада кўпроқ гол уриши мумкин эди"

Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасидаги “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов қатнашди.

Нўъмон Ҳасанов: - Авваламбор, мухлисларимизга раҳмат бизни тинимсиз қуллаб-қувватлаб туришгани учун. Улардан узр сураймиз, бундай ҳисобда мағлубиятга учрамаслигимиз керак эди.

Ҳимоячиларимиз кўп хатоларга йўл қўйишди. Айниқса биринчи дақиқада жуда қўпол хато бўлди. “Пахтакор”дек жамоага қарши ўйнаганда бундай хатолар қилиш мумкин эмас эди. Бизда ҳам тўп киритиш учун бир қатор вазиятлар бўлди. Лекин улардан фойдалана олмадик. Рақиб янада кўпроқ гол уриши мумкин эди. "Пахтакор" олдинги ўйинларга қараганда анча кучайгани сезилиб турибди.

- Асадовни яққол ҳужумчи сифатида ўйнамаётган эди. Бугун таркиб танлашда адашдим деган фикр сизни қийнамаяптими?

- Бизда ҳужумчи йўқ. Биласиз Жасурбек Ҳакимов "Пахтакор"дан ижарага олинган. Отақўзиев эса икки кун олдин машғулотларни бошлади. Таркиб танлашда адашмадим деб ўйлайман. Суперлигада биз бу жамоа билан икки марта дуранг ўйнагандик, айтаяпманку "Пахтакор"нинг ўйини кучайибди. Барча футболчиларимиз яхши ўйнашди. Биринчи дақиқада гол ўтказиб юборганимиз ҳам бизга панд берди. Кейин пенальтидан ҳисобни тенглаштирдик. Лекин хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик. Бу тақдир, тақдирга тан бериш керак. Масалан, Ғиёс Комилов бўш дарвозага гол ура олмади...

- "Пахтакор" билан Суперлигадаги иккала ўйинда ҳам ҳимояда яхши ўйнагандингиз. Бугун рақиб бошқача тактикада ўйнадии ёки сизнинг жамоаингизми?

- Агар иккинчи голни урганимизда умуман бошқача ўйинга гувоҳ бўлардик. Бу футбол унда нималар бўлишини олдиндан айтиб бўлмайди.

- Йил бошида таништирув маросимида Дражен Дукич сизнинг ёнингизда ўтирган ва ҳимояга масъул мураббий деб айтгандингиз. Ҳозир у кўринмай қолди...

- Дукич билан соғлиги билан муаммолар пайдо бўлди. Шу боис уни ватанига кетишига розилик бердик.

- Жамоа руҳий тушкунликка тушиб қолгандек кўринмоқда.

- Йўқ нега энди. Футболчиларимга ишонаман. Яхши футболчиларимиз бор. Тўғри "Пахтакор" билан солиштириб бўлмайди. Рақибнинг захира ўриндиғига қаранг... Ёзги трансфер бозори вақтида 3 нафар футболчи кераклигини айтдим, ўхшамади. Сербиялик ҳужумчини жамоага олиб келмоқчи эдим, барчаси маблағга бориб тақалди.
 

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика