UZ

Сўнгги янгиликлар

16:29Шерзод Насруллаевнинг Польша клубига ўтиши амалга ошмай қолди. Нега?  0 16:27Қосимовнинг ОКМКси "Пахтакор"ни енгиб 2-ўринга чиқиб олган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:52Рубен Санчес: "Қадам-бақадам олдинга юришимиз лозим"  1 14:22Гиорги Папава: "Пахтакор"га қарши қандай ўйнашни ва мағлуб этишни ўрганиб олдик"  2 13:30МЮ Шешко бўйича таклифини оширди  5 12:59Италияда жамоа Б Серияга тушиб кетса футболчиларнинг маоши автоматик тарзда сезиларли даражада камаяди  0 12:19"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" ҳужумчиси бўйича келишувга эришди  3 11:49Мураббий илк бор ҳакамларни тайинлаш қўмитасига киритилди   2 11:32"Реал" тарбияланувчиси энди асосий жамоа билан шуғулланади ва 9-рақамни олади  1 10:42Рахим Стерлинг фаолиятини бошқа бир Лондон клубида давом эттириши мумкин  5 10:10АПЛнинг 4 та клуби ПСЖ ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 09:37Зидан келаси йил мураббийликка қайтади  7 09:06Шукрон Йўлдошев: “Жамоамизни муҳим баҳс кутиб турибди”  3 08:35Сон МЛС тарихидаги энг қиммат трансферга айланади  1 08:04Португалия футболи афсонаси 53 ёшида юрак хуружидан вафот этди  1

Нўъмон Ҳасанов: “Олтита ўйиннинг бештасини сафарда ўтказиш осон эмас” Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: “Олтита ўйиннинг бештасини сафарда ўтказиш осон эмас”

АГМК –“Қўқон-1912” (0:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов ва жамоа сардори Носир Отақўзиевлар иштирок этишди.

Нўъмон Ҳасанов: – Суперлигадаги ҳар бир ўйин оғир бўлади. Буни ҳаммамиз яхши тушуниб турибмиз. Жумладан, бугунги баҳс ҳам бундан мустасно эмас. Курашларга бой ўйин бўлди. Бугун рақибга нисбатан бизга қийинроқ эди, чунки биз сафардаги бешинчи ўйинни ўтказдик. Бугун йўқотишларимиз бор эди. Баҳодир Пардаев ва Мурод Холмуҳаммедовлар ўйинни ўтказиб юборишди. Шогирдларимдан кўпроқ бир-бирларига қисқа пас беришларини сўраган эдим. Биринчи бўлимнинг 25 дақиқасида мен кутган ўйинни намойиш эта олишди. Кейин эса бироз бошқача тўп суришди. Футболчиларимизни ҳам тўғри тушунаман. Олтита ўйиннинг бештасини сафарда ўтказиш осон эмас. Шундай бўлса-да, саккиз очко олишга эришдик. Бу ёмон натижа эмас. АГМКда ҳам яхши имкониятлар бўлди. Бугун омадимиз келди. Сафардан бир очко билан қайтиш бу яхши натижа.
Бугун бизни қўллаб-қувватлагани Қўқондан кўплаб мухлислар ташриф буюришди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. АГМКга кейинги ўйинларда омад тилайман.

Носир Отақўзиев: - Чиндан ҳам бугунги баҳс анча оғир кечди. АГМК яхши шаклланган жамоа эканлигини билардик. Шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Меҳнатларимиз зое кетмади. АГМКга кейинги баҳсларда омад тилаб қоламан.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика