Нўъмон Ҳасанов: “Жавоҳир Сидиқовнинг ўрнини босиш осон эмас”
31 мар 2019 22:31
Янгиликлар
Нўъмон Ҳасанов: “Жавоҳир Сидиқовнинг ўрнини босиш осон эмас”
Суперлигаси 2-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Андижон” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси устози Нўъмон Ҳасанов қатнашди.
- Ўзингиз гувоҳи бўлганингиздек, ҳақиқий “жанг” бўлди. Бугун шогирдларимнинг ўйини қовушмагандек бўлди. Биз истаган футбол бундай эмас.
Бугунги очилиш маросимини юқори даражада ташкил этиб берган Фарғона вилоят футбол ассоциациясига миннатдорчилик билдираман. Ҳар икки жамоа ишқибозларига стадионда ажойиб мухит яратишгани учун раҳмат айтаман.
Юқорида айтганимдек, бугун ҳақиқий “жанг” бўлди. Жароҳат олган футболчилар борасида айтадиган бўлсам бу футбол, жароҳатлар эса унинг бир бўлагидир. Ҳеч қайси футболчи атайлаб рақибини жароҳатлаш учун ўйнамайди.
Жавоҳир Сидиқовнинг ўрнини босиш осон эмас. Лекин унинг ўрнини билинтирмасликка ҳаракат қиламиз. Мавсум энди бошланганини унутмаслик лозим. Ҳали ҳаммаси олдинда.
Фикрлар