UZ

Сўнгги янгиликлар

20:04Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" – "Андижон" (онлайн ҳисоб)  1 20:01Ибрагимович "Милан"даги вазифаси ҳақида маълумот берди  1 19:50Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  16 19:39Фонсека "Милан"нинг кейинги мавсумдаги мақсадини айтди  1 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Қизилқум" – "Андижон". Таркиблар маълум  3 18:50"МЮда ўйнаш осон эмас" — Андре Онана  3 18:31Расман: "Динамо" бразилиялик вингер трансферини эълон қилди  4 18:05Ди Мария фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  2 17:38Кроос Медиалигани ишга туширди, иштирокчилар орасида ўнлаб футбол юлдузлари бор  1 17:11"Ал Насср" ҳимоячиси Европага қайтиш учун маоши сезиларли даражада камайишига ҳам рози  2 16:46"Менинг уйим – фақатгина "Манчестер Юнайтед"  8 16:17"Моуринью миянгизга қандай кириб боришни билади"  1 15:49Винисиус: "Биз Мбаппени эҳтиёт қилишимиз ва ёрдам беришимиз керак"  5 15:16"Пахтакор" стадиони ёпилди, клуб қачон уни таъмирдан чиқаради?  18 14:49Азиз Асимов йўқ пенальтини қўйган. 14-турдаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  12

Нўъмон Ҳасанов: "Эртанги ўйинда биз фаворитмиз, сабаби уйда ўйнаймиз" Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: "Эртанги ўйинда биз фаворитмиз, сабаби уйда ўйнаймиз"

"Пахтакор" - "Тракторсози" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Нўъмон Ҳасанов қатнашди.
“Эртага муҳим ўйин бўлиб ўтади. Гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилган. Бу ўйинда биз ғалаба учун курашамиз. Футболчилар баҳсга тўлиқ тайёрлар”, - дейди Нўъмон Ҳасанов.

“Эрон чемпионатида ўйнаганман. Клубларини жуда яхши биламан. Бу жамоага қарши ўйнаса бўлади. Олий лигани бошлаб олдик”, - дейди Ойбек Қиличев.



- Рақибни қанчалик ўргандинглар?
- Албатта, бу борада “Тракторсози”ни яхши ўргандик. Рақибнинг ўйинларини кўриб чиқдик. 6, 66, 10 ва 24-рақамдаги футболчилар хавфли экан. Табиийки улар ҳам бизни ўрганишган. Эрон футболи асосан курашга эътибор қаратилган.

- Даврон Ҳошимовнинг ўрнида кимни кўраяпсиз?
- Ҳозир айнан кимни тушишини айта олмайман. Кўз тегиб қолиши мумкин. Аммо ишонч билан айтаманки ўнг қанотда ўйнайдиган футболчини аниқлаб олдик.  Камолиддин Тожиевни синаб кўрдим, аммо эртага у бу жойда ҳаракат қилмайди.



- “Тракторсози” ҳақида қандай фикрдасиз?
Ойбек Қиличев:
- Бу жамоага қарши “Пайкон” сафида ўйнаганман. Ўшанда ҳисоб очилмаганди. Эронда биринчи ўриндаги жамоа охирги ўриндаги жамоага ютқазиб қўйиши мумкин. Бундан ташқари футболчиларнинг кайфиятига ҳам боғлиқ.

- Эртага очиқ футбол намойиш этасизларми?
- Турли вариантларни ўйлаб қўйганмиз. Ҳужум қилишга ва гол уришга ҳаракат қиламиз. Асосий мақсадимиз гол ўтказмаслик. Бу тўқнашувда биз фаворитмиз, сабаби ўз уйимизда ўйнаймиз.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика