Нолито: "Пике - энг яхши марказий ҳимоячилардан бири, унга ҳар жабҳада ёрдам берамиз"

Aslanov Jasurbek
10 окт 2016, 10:51
Испания терма жамоаси ҳужумчиси Нолито жамоа ҳимоячиси Херард Пикенинг ЖЧ-2018дан сўнг миллий жамоани тарк этиши ҳақидаги сўзларига изоҳ берди.

"Бу ҳақда менга ҳеч нарса маълум эмасди, ҳозир эшитдим.

Ушбу мавзуни муҳокама қилиш - аҳмоқгарчилик. Бошқа муаммоларга эътибор бериш керак. Масалан, оғир рақибга қарши қандай ўйнаганимизни. Пике - жаҳоннинг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бири ва биз унга ҳар жабҳада ёрдам берамиз. У жамоамизда ўйнаётганидан хурсандмиз" - дейди Нолито.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Cope