UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51"Пахтакор"ни плей-оффда қолдириб кетган "Ал Гарафа"да йирик ғалаба, Таремидан эса дубл  12 22:36"Локомотив" жойлашган гуруҳнинг иккинчи ўйини бўлиб ўтди  9 22:05Сардор Рашидов: "Гуруҳдан чиқишимизга ишонаман"  26 21:47Карикатура: Рамос 10та қизил карточкали ўйинни маза қилиб кўрди  10 21:14Бир учрашувда 10та четлатишни кўрганмисиз? Кеча шундай бўлди (+ВИДЕО)  13 21:09Садриддин Абдуллаев: "Бугун мағлуб бўлдик, лекин..."  35 21:06Андрей Микляев: "Ишонаман, келгуси баҳсларда ҳали ўз сўзимизни айтамиз"  49 20:52ФОТОМАҚОЛА. "Аждар" табассум ила тайёрланмоқда  42 20:45Мартинес: "Батшуайи - Европанинг энг яхши қишки трансфери"  7 20:30Olamsport: Қозоғистонлик спортчи Рамзан Қодировнинг фарзандларини жангга чорлади, Федерер ўз тахтига қайтди ва бошқа хабарлар  1 20:14Марсело ПСЖ билан ўйнаш мақсадида физитерапевт билан ишламоқда  15 20:03"Зоб Аҳан" - "Локомотив" 2:0. Голларни томоша қилинг ВИДЕО  31 19:43"Барселона" Лондонга учиб кетди (ФОТО)  65 19:42"Зоб Аҳан" - "Локомотив" 2:0. Учрашув статистикаси  63 19:25"Локомотив" Эронда мағлуб бўлди  621

Нодирхўжа Юлдашев. Қадимий Римдаги, қадимий стадионда, "Лацио" - "Милан" учрашувидан репортаж Янгиликлар

Нодирхўжа Юлдашев. Қадимий Римдаги, қадимий стадионда, "Лацио" - "Милан" учрашувидан репортаж

Ўзбекистон - Жанубий Корея ўйин куни сафарга кетишим маълум бўлди. Жуда ҳам истаган эдим, Ўзбекистон ҳаво йўлларининг самолети Римга қўнганида, борт вакилларини МТЖни ЖЧга чиққанлиги билан бизни табриклашларини.

Афсуски ундай бўлмади, камига рейсимиз 9 соатга қолдирилди. Аэрапортда ўйинни тўғридан-тўғри кўрадиган бўлдик. Қолгани ўзингизга маълум, кайфиятсиз Римга учдик.

Италияга қилинадиган сафардан мақсад "JFL" болалар футбол клубини замонавий ишлаши борасида иш кўрганиш эди. Илёс Зейтуллаев Тошкентга келганида бизнинг болаларни кўриб, бу ҳақда итальянларга айтган экан. Ҳамкорлик бўйича таклифимизга улар йўқ дейишмади. Умуман бу бошқа мавзу, Италиядаги мураббийлар тизими ва мусобақа ўтказиш формуласига ҳавас қилса арзийди. Қайтгач бу ҳақда батафсил ёзаман. Сафар олдидан бизда иккита ўйинни кўриш имконияти бор эди, бири "Ювентус" - "Кьево", иккинчиси "Лацио" - "Милан". Иккинчисини маъқул кўрдик. Сабаби, "Stadio Olimpico" ўзининг тарихий ареналардан бири эканлиги билан ҳам бизни ўзига ром этганди.


Мана ўша машҳур арена

Биласиз, "Олимпия стадиони"да "Рома" ва "Лацио" жамоалари уй учрашувларини ўтказадилар. УЕФАнинг 4 юлдузли стадионида сўнгги маротаба 2006 йил ЕЧЛ финали бўлиб ўтган эди. Ёдингизда бўлса ўша ўйинда "Арсенал" ва "Барселона" тўқнашган, унда каталонияликлар 2:1 ҳисобида зафар қучган эдилар. Ундан аввал яна уч маротаба Рим ЕЧЛ финалига мезбонлик қилган. Энг катта форум 1960 йил бўлиб ўтган. Ўшанда Рим ёзги Олимпиада ўйинларини қабул қилган эди. Евро 1968 ва 1980 ҳам шу аренада бўлган. Германиянинг ғалабаси билан якунланган ЖЧ -90 ҳам айнан шу аренада, 70 мингдан ортиқ мухлис қаршисида ўтганди. 


Стадион қанчалик эски бўлмасин, ОАВ учун янгича шароит мавжуд. ТВда кўп кўрасиз, марказий сектор бўш бўлиб туради. Аслида у ер ОАВнинг жойи ва уларнга жуда ҳам кенг шароит яратилган бўлади. 

Қисқаси Абруццодан ўйин куни йўлга чиқдик. Ёмғир шунақанги ёғди... Бизда қаттиқ ёмғир ёғса ярим соатга бормай тинади, бу ерда 4 соатдан ортиқ давом этди. Бир кун аввал "Рома"нинг сафарда "Сампдория"га қарши ўйини қолдирилганди. "Ювентус" ҳам қийналди. Автобус 5 соат юради, Римга яқинлашаётганимизда матбуот "Лацио" - "Милан" ўйини қолдирилиши мумкинлиги ҳақида қайд этган экан. Меҳмонхонага жойлашиб, стадион томон йўлга чиқдик. Ёмғир тинган. Лекин стадион атрофида одам камдек, ўйинни қолдирилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарни стадион томон боргачгина билдик, лекин ҳаво очилиб кетганлиги учун баҳс бўлиб ўтиши маълум қилинган экан. Римда бўлиб ўйинни кўрмаслик, адолатсизлик бўларди.


Мухлислар стадионг келишаяпти

Чипталар учун навбат кам эмас, "Барселона" ва "Реал" стадионларидан фарқли равишда, кучли ёмғир ёққанлиги учун бўлса керак кўча бозорини кўрмадик. Чипталар Италия учун ҳам арзон эмас. Икки жамоанинг мухлислар сектори учун 17 евро, ундан кейинги энг арзон чипта 43 евро. Марказий сектор 72 евро. 120 еврога сиз СИПдан жой оласиз. Чипта нархлари ўйиннинг савияси ва жамоани турнир жадвалидаги ўйинидан келиб чиқиб ўзгариб туради. Римда "Рома"нинг ишқибози кўп, шунинг учун 80 мингли стадионга бор йўғи 38 000 мухлис ташриф буюрди :). 

Италиядаги чипта тизимини Ўзбекистонда қўллаш керак. Чиптани интернетдан ҳарид қиласизми, кассаданми фарқи йўқ паспортингизни кўрсатишингиз шарт. Паспортсиз чипта сотилмайди. Навбат ҳам сиз ўйлаганингиздек турна қатор эмас, барчаси профессионал ҳолатда ишлаб чиқилганлиги учун ҳам маданиятсизлик йўқ. Олиб сотарлар умуман йўқ, сабаби чиптани сотиб олганингиздан кейин ҳам иккита назорат пунктидан паспортингизни кўрсатиб ўтишингиз ва ундаги исм шарифингиз чиптадагиси билан тўғри келиши керак. Ҳеч қанақасига бировнинг чиптаси билан стадионга кира олмайсиз, бу олиб сотарларга ўрин йўқ дегани. Мен ҳам шу тизимни ҳеч бўлмаса МТЖ миқёсида Ўзбекистонга олиб киришни истаган бўлардим. 


Мана шундай тартибда чипталарни сотиб оласиз. Бизга ўхшаб марказий чипталар кассаларни кўрмай сотилмай қолмайди.

Чап томонда "Милан", ўнг томонда "Лацио" мухлислари. Маҳаллий соат билан 15:00да бошланиши керак бўлган ўйин 16:00га кўчирилган эди. Натижада биз, жамоанинг Олимпик лақамли бургутини ўйиндан олдин учириш маросимини кўрадиган бўлдик. Кўп кўргансиз, "Лацио" иштирокидаги ўйин олдидан клуб тимсоли бўлган бургут стадион бўйлаб парвоз қилади. Ҳақиқатдан ҳам чиройли ва таъсирчан манзара.


Мана ўша бургут парвоз айлаяпти...


Диққат, бургут қўнаяпти ))


Иммобиле урган голларидан кейин табло унинг сурати билан ярқ этиб турди


"Лацио"нинг учрашувида "Рома"нинг ашаддий мухлиси

Ўйин бошланди. Ўйин ҳақида тўхталиб ўтирмайман. Мадридда ва Барселонада бўлган класиколарни кўрдим. ПСЖни ўйини стадионида кўрдим. Жисмонан футболчилар жуда ҳам баққуват, лекин шу ўйиини тўғри ишласак биз ҳам қила оламиз. ТВда ўйинни шундай эпизодларини қайта-қайта кўрсатишади-ки, бу ёғи маркетинг. Лекин Иммобиле деган учар отга гап йўқ. Югура туриб техникани ишга солиш қобилиятини шу кунгача Роналдуда кўрганмиз, Иммобиленинг пайтида, керак жойда бўлиш қобилияти, голни ҳис этишига фақат қарсак чалиш мумкин. Ўйиндан аввал устунлик "Милан"да бўлган бўлсада, Чалхоноглуни захирада қолиши 20-дақиқадан кейин римликларни очилиб кетишига сабаблардан бири бўлди. 2:0 ҳисобида жамоалар танаффусга чиқиб кетишди. 10 дақиқа мураббийдан керакли кўрсатмаларни олиб чиққан Чалхоноглу чигал ёзди машқларини бажариш учун майдонга қайтди, менимча Монтелла уни ўйин бошланиб олгач туширишни мақсад қилганди, аммо иккинчи бўлимнинг бошиданоқ "Лацио"ни иккита гол уриши унинг режаларини чиппакка чиқарди. Шундай бўлсада у майдонга тушди ва ўйинни ўзгартира олди, аммо натижани эмас. Қойил қолганим, 4:0 ҳисобидан кейин миланлик мухлисларни исландларнинг "хук"ини қўллай бошлаганлари. Одатда бизда жамоамиз йирик ҳисобда мағлубиятга учраса ё ҳакамни, ё мураббийни сўкиб ўтирамиз. 


Итаялилик Ҳасан Пирмуҳамедов 

Бу оддий ўйин эмас эди, фаолиятини "Рома" ва "Лацио"да ўтказган Монтелла - Инзаги тўқнашуви эди. Ҳозирча биринчи тўқнашувда Филиппонинг укаси устун чиқди. 

Эртаси куни шаҳар айланар экансиз, турли туман нуқталарда "Рома"нинг дўконларини кўрасиз. Кириб, қандай қилиб бир неча юз евролик ҳаридни амалга оширганингизни билмай қоласиз. 


"Рома"нинг бугунги кундаги юлдузлари, улар дўконларда Тоттининг ўрнини эгаллашган

Стадионни тарк этар экансиз, бирон кишини урушганини кўрмайсиз, биронтаси ёқалашмайди, машиналарга ҳам тегинишмайди. Сабаби битта, улар учун футбол театр, янги Президент муборак футбол мухлислари!


"Милан" мухлислари 90-дақиқада. Йирик ҳисоб уларни жамоаларига қарши кетишларига сабаб бўла олмади.

TAS-IX


Кўчириб олиш (скачать)


Нодирхўжа Юлдашев

Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Темур Кападзе терма жамоанинг кенгайтирилган таркибини эълон қилди Темур Кападзе терма жамоанинг кенгайтирилган таркибини эълон қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи вазифасини вақтинчалик...  277
Тимур Кападзе - МТЖнинг вақтинча бош мураббийи. Бу ҳақда мураббийлар қандай фикрда? Тимур Кападзе - МТЖнинг вақтинча бош мураббийи. Бу ҳақда мураббийлар қандай фикрда?
Хабарингиз бор, кеча ЎФА расмий сайти ўтган йил футболчилик...  210
ЛаЛига. "Барселона" сафарда "Эйбар"ни мағлуб этди ЛаЛига. "Барселона" сафарда "Эйбар"ни мағлуб этди
Испания ЛаЛигаси 24-туридан ўрин олган "Эйбар" -...  154
Тимур Кападзе: "Мухлисларнинг норозилигини тушунаман" Тимур Кападзе: "Мухлисларнинг норозилигини тушунаман"
Куни кеча Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасига вақтинчалик бош...  147
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг