UZ

Сўнгги янгиликлар

23:40Суперлига. "Шўртан" – "Навбаҳор" 3:3  0 23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  10 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  2 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  8 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   103 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  2 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  70 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  3 20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  1 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  2 19:45Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Аҳли" йирик ғалабага эришиб, финалга чиқди  3 19:39Пролига 13-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 19:25"Сўғдиёна" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  7 18:42Opta А Серияда қайси жамоада чемпион бўлиш эҳтимоли катта эканлигини маълум қилди  1

Нодирхўжа Юлдашев: "Ҳозирги трансляцияларга кўникишга мажбурмиз" Янгиликлар

Нодирхўжа Юлдашев: "Ҳозирги трансляцияларга кўникишга мажбурмиз"

Сайтимиз асосчиларидан бири Нодирхўжа Юлдашев VAR масаласига тўхталиб ўтди.

"Кўпчилик тушунмаслиги мумкин, нима учун VAR баъзи ўйинларда йўқ бўлиб қоляпти. 

Аввало, VAR бевосита Спорт ТВга ўйинни тўғридан-тўғри узатиб берадиган кўчма станцияга уланадиган технология. У ердан сигнални олади ва қонун қоидага асосан уни ҳакамга тақдим этади. 

Аслида биздаги VAR сифатсиз эмас, шунчаки МТРКнинг бугунги футбол ўйинларига чиқаётган кўчма станциясининг имконияти бу. Шунинг учун бизда четда бўлгани каби турли нуқталардан "повтор" бера олмаймиз. Мана шу кўплаб эътирозларга сабаб бўляпти. Камига МТРКнинг йил давомида тадбирлари бисёр, бу йилни олсак, Наврўз байрами, Мустақиллик, шу кунларда Самарқанддаги ШОС. Бу ерда ҳам, айнан Суперлига ўйинларида ишлайдиган КТС (ПТС) ишлайди. Шунинг учун айрим тур ўйинларида VAR ёки тўғридан-тўғри эфир йўқ. 

Масалан, Россияда Матч ТВ чемпионатнинг эгаси, аммо КТСлар Матч ТВники эмас. Улар буюртма асосида трансляция қилиб берадилар. ОФК яқинда Ўзбекистонда ўтказган Осиё чемпионатига Туркия компанияларидан бирини ёллади. У ерларда рақобат жуда катта, нафақат ТВлар ўртасида, балки КТСлар ҳам рақобат қиладилар. 

Бизда ҳозирча ҳеч ким, ҳеч бўлмаса 8 та камерали шахсий 2 та КТСга эга эмас. Аслида шахсий компаниянинг хизматидан фойдаланиш учун нафақат 2 та, камида 3 та КТС керак бўлади. Сабаби қайсидир кун бизда 3 та ўйин бўлади. 2 та ПТСни деб, чемпионатни 4 кунга бўлиш мантиқсиз. 

3 та КТСнинг ҳар бирида 15 кишидан ходим ишласа, 45 киши дегани. Ўртача 6 млн маош дейлик, яна компанияда 10 нафар ходим. Ойига маошнинг ўзига 330.000.000 сўм. 1 йилга деярли 4 млрд пул. Бу фақат маош. 3 та КТС ишчиларини сафарга юбориш, масофасига қараб меҳмонхона Харажати бор яна. 

Бу тизим ишлаши учун Спорт ТВ ёки Футбол ТВ камида 1 йилга 12-15 млрд пулга тадбиркорга буюртма бериши керак (юқоридаги компания фақат ходимлар маошини ҳисобламайди, техника, "командировка" ва ўзининг фойдаси ҳам бўлиши керак).

Лекин бизнинг реклама бозоримиздан келиб чиқса, ҳеч бир канал ҳозир бу "риск"ка қўл урмайди. Шунинг учун ҳозирги трансляцияларга кўникишга мажбурмиз", – дейди Юлдашев.

Coca Cola Суперлигаси 18-тур учрашувларида VAR ишлатилмаслиги мумкин

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика