UZ

Сўнгги янгиликлар

09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  1 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятини туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  9 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  9 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  14 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   7 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  2 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  21 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  10 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  58 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5

Нодир Қўйбоқов: “Зомин”да молиявий муаммолар бор” Янгиликлар

Нодир Қўйбоқов: “Зомин”да молиявий муаммолар бор”

Про лига иштирокчиси “Зомин” клуби бугунги кунда турнир жадвалининг охирги ўринини эгаллаб турибди.

Жамоа кўрсатаётган натижалар яхши деб бўлмайди. Хўш, натижаларнинг салбий кўриниш олишига нима сабаб бўлаётгани юзасидан жамоа ҳимоячиси Нодир Қўйбоқов фикрларига қулоқ тутдик. 

 Маълумот учун, Нодир Қўйбоқов шу вақтга қадар “Сўғдиёна” ёшлар жамоасида ўйнаб келган. Мавсум бошида “Зомин” клубига келиб қўшилган эди. 


- Нодир, “Зомин” бугунги кунда Про лигадаги ҳолати яхши эмас. Бунга нима сабаб бўлмоқда?

- Мавсумни яхши бошлагандик. Лекин кейинчалик натижаларимизда пасайишлар кузатилди. Бунга нима сабаб бўлаётганини ҳозир аниқ айта олмайман. Албатта, қайд этаётган натижаларимиз яхши эмас ва бундан мухлисларимиз ҳам норози.

- Молиявий ҳолат қандай?

- Албатта, молиявий муаммоларимиз бор. Буни яшириб ўтирмоқчи эмасман.

Жамоада яхши футболчилар кўп. Ўйлайманки, иккинчи даврада натижаларимиз ижобий кўриниш олади. Бу ҳолатда қолиб кетмоқчи эмасмиз. Вазиятни яхшилаш ва натижаларимиз билан мухлисларни хурсанд қилиш ниятидамиз. Ҳозирги ҳолатимиз вақтинчалик дея оламан.

- Ортда қолган 13 турда энг қийин ўйин кимга қарши кечди?

- Про лигада бирорта ўйин осон кечмаяпти. Ҳар бир баҳс ўзига яраша қийин ўтмоқда. Энг қийин ўйин деб, назаримда, “Турон”га қарши ўз майдонимизда ўтказган баҳс бўлди. 

- “Сўғдиёна” ёшларида ўйнаб келгансиз. Асосий таркибга қўшила олмаганингизга нима сабаб бўлди?

- Тажриба етишмади дея оламан. Жамоанинг асосий таркибида жиддий рақобат бўлиб келган. Ҳозирда ҳам анча кучли ҳимоячилар тўпланишган. Менда бу борада тажриба етишмади ва шу сабабли ҳам асосан ёшлар жамоасида ўйнаб келдим.

- Жамоада яхши ҳимоячилар тўпланишган деб айтдингиз. Қайси бир ижрочиларнинг ҳаракатлари сизга ёқади?

- Элёр Орифов ва Сардор Қулматов ўйинлари менга маъқул келади. Тўғри, иккисининг ўйин услуби бошқача. Лекин иккисида ҳам ўзингиз учун нимадир олиш имкони бор. Хуллас, мен бу футболчиларни кузатиб келаман.

- Келгусидаги режаларингиз қандай?

- Биринчи навбатда Суперлигада дебют қилишни мақсад қилганман. Шу вақтгача Суперлигада ўйнамаганман. Шунингдек, терма жамоа либосида ўйнаш орзусидаман.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика