UZ

Сўнгги янгиликлар

10:27Про лига. Бугун 3-тур якунланади  0 09:56«Барселона»да «Реал»га қарши учрашувдан аввал катта йўқотиш бор  1 09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  9 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  5 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  5 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  23 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  5 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  7 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  40 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   2 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0

Нодир Элибоев: "Йигитлар оддийлик, аҳиллик ва самимийлик билан бунга эришишди" Янгиликлар

Нодир Элибоев: "Йигитлар оддийлик, аҳиллик ва самимийлик билан бунга эришишди"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси кеча тунда Жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлаб юртимизга қайтиб келди.

Терма жамоамизда бош мураббий Баҳодир Аҳмедовга мусобақада кўмаклашган Нодир Элибоев сайтимиз мухбирига Жаҳон чемпионати хулосалари ва фикрларини билдирди. 

"Жаҳон чемпионати мутлақо бошқа муҳитдаги мусобақа ҳисобланади. Бу сафарги иштирокимиз олдинги турнирдагидан яхшироқ бўлди, деб ўйлайман. Ҳар бир ўйинда тенгма-тенг, керак бўлса устун ҳам ҳаракат қилдик. Илк турда ҳаяжон сабаб бироз ўйинимиз чиқмади. Кейинчалик йигитлар ўзларини тиклаб олишди. Мақсадимиз гуруҳдан чиқиш эди. Колумбиядаги Жаҳон чемпионатида футболчи сифатида қатнашгандим. Энди эса мураббий. Фикримча четда тургандан кўра ўйинчи бўлиб тўп тепиш осонроқ экан. Йигитлар Литвада характер кўрсата олишганини сабаб уларнинг аҳил эканлигида. Аҳиллик, самимийлик ва оддийлик билан бунга эришишди",- дейди Нодир Элибоев. 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика