UZ

Сўнгги янгиликлар

16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  1 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  1 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  11 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  64 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  29 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11

Нодир Элибоев: "Бишкекдаги саралашга энг оптимал ҳолатдаги таркиб билан борамиз" Янгиликлар

Нодир Элибоев: "Бишкекдаги саралашга энг оптимал ҳолатдаги таркиб билан борамиз"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугун Қирғиз Республикасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди (2:1).

Ўйиндан сўнг терма жамоамизнинг ёрдамчи мураббийи Нодир Элибоев фикрларини билдирди. 


"Қирғизистон билан ўйин саралаш баҳсларидан олдин айни муддао бўлди, деб ўйлайман. Чунки гуруҳимизда Тожикистон, Непал, Афғонистон ўрин олган. Йигитлар ҳали оптимал формада эмас. Бу икки ўйинда турли тактикаларни синовдан ўтказдик. Айрим ёш футзалчилар текшириб олинди. Шунга қарамай кўнглимиз тўлди", - дейди Нодир Элибоев.


- Бугунги беллашувда биринчи ва иккинчи бўлим охирларида устунлик рақиб томонига ўтди. Умуман олганда уларнинг ўйинига мослашиб қолгандек кўринди...

- Бундай демаган бўлардим. Рақибимиз олдинга ўтиши, биз эса ўйинни назорат қилишимиз керак эди. Ярим майдонда хотиржам ҳаракат қилдик. Дарвозабон ўз ишини яхши бажарди. 

- Агар Рустам Умаровнинг сейвлари бўлмаганида, балки гол ўтказишимиз мумкин эди. Бу борада фикрингиз қандай?

- Кераклиги иккинчи бўлимда ҳимоямизни кўриб олдик. Ўйинни 5 дақиқасини мудофаада ўтказиб қарши ҳужумимизни текширдик. Барчаси режадагидек. 

- Саралаш босқичи мезбони Бишкекда ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказилиши кўзда тутилганми?

- 3,4 саналарда ўртоқлик ўйинида иштирок этишимиз керак эди. Аммо маълум сабабларга кўра амалга ошмай қолди. Туркманистон терма жамоасини мамлакатдан чиқаришмади. Шу боис тўғри саралашга йўл оламиз. 

- Кўнглингиз тўлмаётган жиҳатлар борми?

- Жалб қилинган янги футзалчиларга камиди бир ёки икки йил вақт беришимиз керак. Ҳеч ким бирданига ўйнаб кетгани йўқ. Ёшларимиз бор. "Динамо" жамоасига катта раҳмат айтаман. Дилшод ака кўп ўйинчиларни етиштириб беряптилар. Бу бизнинг ютуғимиз. Равшан Элибоев 4 апрель куни сафимизга қўшилади. Аббос Элмуродов, Рустам Умаров каби посбонларимиз шай. Олдинда йиғинларимиз яна бўлади. Энг керакли ва оптимал ҳолатдаги таркиб билан мусобақага борамиз.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика