UZ

Сўнгги янгиликлар

18:46"Манчестер Сити" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  3 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  7 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  17 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  3 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  4 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  11

Нодир Элибоев: "Бишкекдаги саралашга энг оптимал ҳолатдаги таркиб билан борамиз" Янгиликлар

Нодир Элибоев: "Бишкекдаги саралашга энг оптимал ҳолатдаги таркиб билан борамиз"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугун Қирғиз Республикасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди (2:1).

Ўйиндан сўнг терма жамоамизнинг ёрдамчи мураббийи Нодир Элибоев фикрларини билдирди. 


"Қирғизистон билан ўйин саралаш баҳсларидан олдин айни муддао бўлди, деб ўйлайман. Чунки гуруҳимизда Тожикистон, Непал, Афғонистон ўрин олган. Йигитлар ҳали оптимал формада эмас. Бу икки ўйинда турли тактикаларни синовдан ўтказдик. Айрим ёш футзалчилар текшириб олинди. Шунга қарамай кўнглимиз тўлди", - дейди Нодир Элибоев.


- Бугунги беллашувда биринчи ва иккинчи бўлим охирларида устунлик рақиб томонига ўтди. Умуман олганда уларнинг ўйинига мослашиб қолгандек кўринди...

- Бундай демаган бўлардим. Рақибимиз олдинга ўтиши, биз эса ўйинни назорат қилишимиз керак эди. Ярим майдонда хотиржам ҳаракат қилдик. Дарвозабон ўз ишини яхши бажарди. 

- Агар Рустам Умаровнинг сейвлари бўлмаганида, балки гол ўтказишимиз мумкин эди. Бу борада фикрингиз қандай?

- Кераклиги иккинчи бўлимда ҳимоямизни кўриб олдик. Ўйинни 5 дақиқасини мудофаада ўтказиб қарши ҳужумимизни текширдик. Барчаси режадагидек. 

- Саралаш босқичи мезбони Бишкекда ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказилиши кўзда тутилганми?

- 3,4 саналарда ўртоқлик ўйинида иштирок этишимиз керак эди. Аммо маълум сабабларга кўра амалга ошмай қолди. Туркманистон терма жамоасини мамлакатдан чиқаришмади. Шу боис тўғри саралашга йўл оламиз. 

- Кўнглингиз тўлмаётган жиҳатлар борми?

- Жалб қилинган янги футзалчиларга камиди бир ёки икки йил вақт беришимиз керак. Ҳеч ким бирданига ўйнаб кетгани йўқ. Ёшларимиз бор. "Динамо" жамоасига катта раҳмат айтаман. Дилшод ака кўп ўйинчиларни етиштириб беряптилар. Бу бизнинг ютуғимиз. Равшан Элибоев 4 апрель куни сафимизга қўшилади. Аббос Элмуродов, Рустам Умаров каби посбонларимиз шай. Олдинда йиғинларимиз яна бўлади. Энг керакли ва оптимал ҳолатдаги таркиб билан мусобақага борамиз.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика