Нодир Элибоев: "Баҳс бошидаги лаёқатсизлигимиз бутун ўйинга таъсир қилди"
16 сен 2022 15:40
Янгиликлар
Нодир Элибоев: "Баҳс бошидаги лаёқатсизлигимиз бутун ўйинга таъсир қилди"
Меҳмонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабасидан сўнг терма жамоамиз ёрдамчи мураббийи Нодир Элибоев фикрларини билдирди.

- Терма жамоамизда кўплаб вазиятлар бўлди, лекин улардан фойдаланишда оқсаш кузатилди. Шуни эвазигами ёки омад келмагани туфайлими Ироққа ютқаздик. Бу бўйича нима дея оласиз?
- Омад келмади демаган бўлардим. Ўйинни жуда ёмон бошладик. Энг асосийси, йигитларимиз рақибга нисбатан ҳурматсизлик қилиб майдонга тушишди, яъни 100 фоиз ютамиз деб ўйлашди. Бу – спорт. Уни алдаб бўлмайди. Баҳс бошидаги лаёқатсизлигимиз бутун ўйинга таъсир қилди. 2 та тўп ўтказиб юборганимиздан кейин фақат ҳужум қилдик, лекин қайта тикланиб олиш қийин бўлди. Кўплаб голли вазиятларни кўкка совурдик, шуни эвазига яна асабийлашдик. Ўйлайманки, бу яхшиликка. Бундан хулоса чиқарамиз.
- Ироқда эронлик мураббий ишламоқда. Ўзингиз ҳам кўп марта ироқликларга қарши тўп тепгансиз. Ҳозирги термада эронлик мураббий ишлаётгани таъсири сезилдими?
- Албатта. Яхши мураббийни жалб қилишган. Иши сезилмоқда. Ўйинида мазмун бор. Ироқ терма жамоасига Осиё чемпионатида омад тилаб қолган бўлардим.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар