UZ

Сўнгги янгиликлар

23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  1 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   16 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  15 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  81 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  652 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  28 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  17

Нима учун "Насаф"ни танламадим? "Бухоро"нинг кутилмаган таклифи ёхуд "Қизилқум"да фақат бир нарсадан афсусдамиз" — Александар Станиславлевич Янгиликлар

Нима учун "Насаф"ни танламадим? "Бухоро"нинг кутилмаган таклифи ёхуд "Қизилқум"да фақат бир нарсадан афсусдамиз" — Александар Станиславлевич

"Бухоро" жамоаси ҳозирда янги мавсумга тараддудни Туркияда олиб бормоқда.

Клуб Суперлигага қайтганига қарамай мақсадни юқори қўйган ва шу йўлда таркибни кучайтириш ишларини жадаллик билан давом эттиряпти. Хусусан "Бухоро" яқинда ўз сафига Суперлиганинг ўтган йилги энг яхши ассистенти Александар Станиславлевични қўшиб олганини эълон қилди. Сербиялик ярим ҳимоячи юртимиздаги дебют мавсумидаёқ кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди. 

- Сиз учун қайси бири муҳимроқ эди, "Қизилқум" билан юқори ўринни эгаллаш ёки индивидуал натижа?

- Биринчи навбатда ажойиб йил учун "Қизилқум"га раҳмат айтаман. Ишонч билдиришгани учун ташаккуримни изҳор қиламан. Натижа хурсанд қилади. Жамоамиз 5 ўринни эгаллади, бу етарли эмасди

- Жамоадан кетганлардан "Қизилқум" ҳақида илиқ фикрлар кўп янграмаяпти. Аслида у ерда қандай жамоа йиғилганди? Ички муҳит билан боғлиқ келишмовчиликлар юз бермадими?

- Биз фақат бундай таркиб билан совринли ўринларни эгаллай олмаганимиздан афсусландик. Ўзимда ҳам шундай кечинма ўтди. Сифатли ижрочиларга эга эдик

- "Насаф" бош мураббийи сизни ўз жамоасида кўришни истаб алоқага чиққанлиги ҳақида эшитдик. Хўш, Қарши жамоасига ўтишингиз нима учун амалга ошмади?

- Ҳа, алоқа бўлди. Лекин ўзаро тилимизни топа олмадик. "Бухоро"га келганимдан хурсандман. Энди келажакда нима бўлиши фақат худога аён. 


- Менимча "Бухоро" варианти кутилмаганда бўлди? Чунки сизга қизиқиш билдирган жамоалар орасида бу клуб йўқ эди...

- "Бухоро"дан таклиф кутилмаганда келди. Мураббий билан биринчи суҳбатдан сўнг у ерга боришимни тушуниб етдим. Мураббий сизнинг келажагингиз билан шахсан ўзи шуғулланса, футболчи учун бундан яхши нарса йўқ. Унинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. 

- Ҳаким Фузайлов билан илк суҳбат ҳақида...

- Мураббий ўз жамоасида кўришни қанчалик истаётганини кўрдим. Шу омил ҳам мени "Бухоро" сари етаклади. 

- "Бухоро" Суперлигада кутилмаган натижа кўрсатиши мумкинми?

- Бизда яхши жамоа бор. Ҳаммасини майдонда исботлашимиз керак. Кўп нарсага эриша олишимизга ишонаман. "Бухоро"га келган илк кунимданоқ кучли жамоа борлигини сездим.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика